O’zLiDeP “Аёллар қаноти” Қаршида бепул тиббий кўрик ўтказди

18.09.2020, 16:03

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” Қаршида бепул тиббий кўрик ўтказди

O’zLiDeP Қарши шаҳар Кенгаши томонидан Қарши шаҳридаги 4-оилавий поликлиника шифокорлари билан ҳамкорликда “Соғлом оила - мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида шаҳардаги “Наво” маҳалласида ташкил этилган тиббий кўрик ана шу долзарб масалаларга қаратилди.

Тадбир давомида оилавий поликлиника шифокорлари, маҳалла фаоллари ва партиянинг вилоят ва шаҳар Кенгаши масъул ходимлари Гулбаҳор Тўраева ва Бозоргул Тошмамедовалар “Наво” маҳалласидаги хонадонларда бўлишиб, ногиронлиги бор, эҳтиёжманд оилалар, кексалар ҳолидан хабар олишди, уларнинг муаммоларини ўрганишди. Оилавий поликлиника шифокорлари томонидан шу куни 20 нафар яқин хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтказилди.

“Соғлом оила - мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида партиянинг “Аёллар қаноти” томонидан бошқа маҳалла ва ҳудудларда яшовчи хотин-қизларни ҳам оилавий шароитларини ўрганиш ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш мўлжалланган.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    619
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+