O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши сайёр қабулида пахтаободлик 30 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди

19.01.2018, 12:00

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши сайёр қабулида пахтаободлик 30 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими ҳамда “Аёллар қаноти” томонидан Пахтаобод туманида сайёр қабул ташкиллаштирилди.

Муборак Турсунова Пахтаобод тумани, Бобир маҳалласи 23-хонадонда истиқомат қилади.  Кекса онасининг парвариши билан банд. Сабаби онаси бир неча йиллардан буён тўшакка михланиб қолган. Сайёр қабулда М.Турсунова онасининг ногиронлик аравачасига муҳтожлиги юзасидан мурожаат килди. Мазкур масала шу жойнинг ўзида партия Пахтаобод туман Кенгаши аппарат раҳбари Ферузахон Мирзараҳимова ҳамда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман бўлими раҳбари билан ҳамкорликда ҳал этилди.  

– Фарзандим 4 ёшга тўлди, – дейди Кўктунлик маҳалласида яшовчи Чинорахон Мелиқўзиева. – Бироқ шу вақтгача маҳалладан фарзандимнинг таъминоти учун нафақа пули ололмай оввораман. Оилавий шароитим яхши эмас, ўзим ҳеч қаерда ишламайман. Бир неча бор маҳалла мутасаддиларига мурожаат қилдим, керакли ҳужжатларни олиб чиқдим. Аммо натижа бўлмади. Бугун партия ёрдами билан муаммоим ҳал этилди.

Энг асосий янгилик. Сайёр қабулда иш сўраб мурожаат қилган 30 нафар хотин-қизнинг ҳаммаси янги очилаётган тикув цехига ишга жойлашишди.  

Олимжон ТАЛИПОВ,

O‘zLiDePАндижон вилоят Кенгаши

жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари

билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1620
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+