Сайёр қабулда тушган мурожаатлар асосида депутатлик сўровлари юборилди

13.11.2020, 17:48

Сайёр қабулда тушган мурожаатлар асосида депутатлик сўровлари  юборилди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими томонидан Касби туманидаги “Майманоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қишлоқлар аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, жамоат ташкилотлари ходимлари ҳамда  аҳоли вакиллари иштирок этишди. Юзма-юз мулоқот шаклдида ташкил этилган мазкур сайёр қабулда аҳоли вакилларидан тушган мурожаатларга O‘zLiDeP  Қашқадарё вилоят Кенгаши  Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Аъзам Саъдуллаев, Касби тумани Кенгаши депутати Бобоназар Сатторов ва бошқа масъул шахслар жавоб қайтаришди.

Олий ўқув юртини битириб, айни пайтда магистратурада таҳсил олаётган  Сардор Эрнафасов масофада туриб, онлайн сабоқ олиш учун Майманоқ қишлоғида уяли алоқа тизими ишламаслиги бўйича мурожаат қилди. Аҳоли вакилларидан бири Низом Шодмонов “Қатағон”, “Оқжангал” ва”Истиқлол” МФЙлар ҳудудидаги қишлоқлар аҳолиси бир “водавоз” ичимлик сувини 80-90 минг сўмга сотиб олишга мажбур бўлаётгани, бу жуда қимматга тушаётгани ҳақида куюниб гапирди. Турди Холмуродов сайёр қабул мутасаддилари эътиборини “Истиқлол” МФЙ қишлоқлари йўллари таъмирталаблигига қаратди.

Сайёр қабул жараёнида аҳоли томонидан тушган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига депутатлик сўровлари юборилиши белгиланди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    598
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+