O‘zLiDeP Хива туман Кенгаши қандолатчилик цехи очишга кўмаклашади

22.01.2018, 18:35

O‘zLiDeP Хива туман Кенгаши қандолатчилик цехи очишга кўмаклашади

O‘zLiDeP Хива тумани Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш” мавзусида тадбир ўтказди.

Тадбирда тумандаги педагогика касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, маҳалладаги фаол аёллар, тадбиркор ва фермерларнинг маҳсулотлари намойиш қилинди.

– Туманимизда тадбиркорликка, касаначилика қизиқувчи йигит-қизлар жуда кўп. Ҳар гал улар билан учрашганимда ёшларнинг ташаббускорлигидан қувониб кетаман, – дейди Халқ депутатлари Хива туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Сайёра Машарипова. – Тадбирдан кўзлаган асосий мақсадимиз ҳам хотин-қизларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини ривожлантириш, тадбиркорликни энди бошламоқчи бўлган ёш қизларимизни қўллаб-қувватлаш. Чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган аёлларнинг  муаммоларини ўрганиб, уларни ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатиш – биз депутатларнинг ҳам устувор вазифамиздир.     

– Мен қандолатчилик цехи очишга жуда қизиқаман, – дейди педагогика касб-ҳунар коллежининг 3 босқич талабаси Мадина Назарова. – Бугунги тадбирга ўзим тайёрлаган 7 турдаги ширинликларни олиб келдим. Депутатларимиз менга маҳалламизда қандолатчилик цехи очиш учун йўл-йўриқ кўрсатишди. Эндиликда мен кредит олиб ўз тадбиркорлигимни йўлга қўйишни мақсад қилиб олдим. Бу борада партия ходимлари менга ёрдам беришларини айтишди. Бундан жуда хурсандман.

             Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1687
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+