Депутат “Аёллар дафтари”га кирган булунғурлик беш нафар аёлни иш билан таъминлади
09.12.2020, 11:48
Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати, O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Феруз Насруллаев партия вилоят Кенгаши ходимлари билан биргаликда Булунғур туманидаги Мингчинор маҳалла аҳлининг муаммоларини ўрганган эди.
Мулоқотлар чоғида Мингчинор МФЙ раиси Саодат Аллаёрова ҳудудда тикувчилик, нонвойхона, пишириқ цехи, аёллар гўзаллик салони, эркаклар сартарошхонаси ҳамда ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича ўқув маркази ташкил этишга эҳтиёж борлигини айтган эди. Маҳалла раиси С.Аллаёрова маҳалла биносининг қўшимча хоналари борлиги, бироқ жуда таъмирталаблигини айтган эди.
Депутат Феруз Насруллаев мазкур ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, маҳалла марказидаги 1 та хонани тўлиқ таъмирлаб тикувчиликни йўлга қўйиш учун 4 та тикув машинаси олиб беришни ўз зиммасига олган эди. Бугун Феруз Насруллаев томонидан маҳалладаги битта хонани тўлиқ таъмирлаб 4 та тикув машинаси олиб берди. Натижада Мингчинор маҳалласидаги “Аёллар дафтари”га кирган 5 нафар ишсиз хотин-қизлар доимий иш билан таъминланди.
O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
-
Қоратепалик Матлуба опа томорқасидан ҳар йили 30 миллион сўм даромад қилмоқда
09.04.2024, 19:43
-
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган
31.03.2024, 10:50
Фикрингизни қолдиринг