Қашқадарёда тадбиркор хотин-қизлар учун амалий мулоқот ўтказилди

09.12.2020, 16:51

Қашқадарёда тадбиркор хотин-қизлар учун  амалий мулоқот ўтказилди

Қарши шаҳридаги “Фер-Дил-Омад-устоз” нодавлат таълим муассасасида “O`zLiDeP - тадбиркор аёллар манфаатлари ҳимоячиси” мавзусида амалий мулоқот ўтказилди.

“Ишбилармон аёл-2020” кўрик-танловининг республика босқичи иштирокчиси, ёш тадбиркор Феруза Каримова раҳбарлик қилаётган мазкур ўқув марказида хотин-қизлар 6 нафар тажрибали ўқитувчи қўл остида 12 та йўналишда ҳунар ўрганишмоқда. Бу ерда хотин-қизларга тикувчилик, пазандалик, наққошлик, уй ҳамшираси, ёшлар модаси ва дизайни, элита парда дизайнери ва бошқа йўналишдаги турмуш учун зарур бўлган ҳунарлар ўргатилмоқда.

Амалий мулоқот давомида O’zLiDeP вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими мудири Гулбаҳор Тўраева мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилган кенг имкониятлар ҳамда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида   ишлаб чиқилган лойиҳалар ва шу лойиҳалар асосида жойларда амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди. 

Тадбирда ўқув марказининг 9 нафар ишчи-ходими партия сафига қабул қилинди, бошланғич партия ташкилоти очилиб, Муҳтарам Усмонова БПТ раиси этиб сайланди.

  O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    610
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+