Ислом Каримов халқимиз қалбида тинчлик, фаровонлик раҳнамоси сифатида мангу яшайди

29.01.2018, 18:01

Ислом Каримов халқимиз қалбида тинчлик, фаровонлик раҳнамоси сифатида мангу яшайди

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан Тошкент давлат аграр университети билан ҳамкорликда ўзбек халқининг ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш, ёрқин хотирасини абадийлаштириш, унинг буюк жасоратини ўсиб келаётган навқирон авлод вакилларига етказиш мақсадида “Мустақиллик меъмори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда партия вилоят Кенгаши ходимлари, партия фаоллари, Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, давлат мукофоти совриндорлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.

Дастлаб тадбир иштирокчилари Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасидаги Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйишди.

Шундан сўнг, тадбир аввалида иштирокчиларга Биринчи Президентимиз ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

– Халқимиз буюк давлат ва сиёсат арбоби бўлган Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовни доим қалбида мангу сақлайди, – дейди O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Д.Камолиддинов. – Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатига асос солди ва буюк тараққиёт йўлига олиб чиқди. Бу улуғ инсон одамлар меҳрини қозонди, қалбидан чуқур жой олди. Биринчи Президентимизнинг халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширган беқиёс ишлари тарих саҳифаларига абадий муҳрланади. 

Тадбирда иштирокчилар бутун умрини элу юртимиз равнақи, бахти учун бағишлаган буюк инсон Ислом Абдуғаниевич Каримов қалбларимизда абадий қолишини ва келажак авлодлар хотирасида тинчлик, барқарорлик, фаровонлик ва тараққиёт раҳнамоси, буюк давлат арбоби сифатида мангу яшашини таъкидлаб ўтишди.

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2151
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+