Партия вакиллари ва депутатларнинг сиёсий билимлари оширилмоқда

02.03.2021, 15:24

Партия  вакиллари ва депутатларнинг сиёсий билимлари оширилмоқда

Сиёсий партиялар ва маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда ОАВ вакиллари  учун  Қорақалпоқ давлат университетида ўқув семинар ўз фаолиятини бошлади. 

Ўтказилаётган мазкур ўқув курси партия ходимлари ва депутатларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини чуқурроқ  англаш ва  фуқаролар  билан ўтказиладиган учрашувларда аҳолига амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва натижаларини объектив тарзда етказиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.

Ўқув курсининг биринчи кунида O’zLiDeP, “Адолат” ва “Халқ демократик партияси”  вакиллари ва маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат учта гуруҳ учун машғулотлар ташкил қилинди. 

Машғулотларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати  қўмитаси раисининг ўринбосари Б.Матмуратов, Олий Мажлис Қонунчилик  палатаси депутати Л.Сейтова, Қорақалпоқ давлат университетининг профессор-ўқитувчилари Г.Утемуратова ва Е.Қутибаевалар давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг  аҳамияти,  жорий  йилнинг давлатимиз раҳбари томонидан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг аҳамияти бўйича маъруза қилдилар.     

Сайловчилар билан жойларда учрашганимизда турли соҳалар бўйича масалалар ўртага  ташланади.  Муаммоларнинг  аксарияти  ижтимоий  соҳага оид бўлиб, уларнинг айримларини бартараф этиш муаммонинг ичига кириб бориб ўрганиш, қонун доирасида кўриб чиқишда  кўп вақт талаб этадиган масалалар ҳам учрайди. Сайловчилар ишончини қазониш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш  биз  депутатлардан катта масъулият ва  билим талаб этилади, , –  дейди  Халқ депутатлари  Нукус шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик  гуруҳи аъзоси Аклима Сайпова. - Бу каби ўқувда олган билимларимиз асосида сайловчилар орасида тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтириб, уларнинг сиёсий жараёндаги билимларини янада оширишда ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак.

Маълумот ўрнида   айтиш жоизки, мазкур ўқув  курслари  босқичма-босқич маҳаллий кенгаш депутатлари ва партия вакиллари билан биргаликда белгиланган ўқув курсининг дарс жадвалига асосан март ойидан апрель ойига қадар давом этади.  

Мазкур ўқувнинг биринчи босқичи 13 мартга қадар давом этади.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    563
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+