Партия вакиллари ва депутатларнинг малакалари оширилмоқда

31.03.2021, 18:07

Партия вакиллари ва депутатларнинг малакалари оширилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, республикамизда фаолият юритаётган сиёсий партиялар вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва ОАВ вакиллари  учун жорий йилнинг март ойидан май ойига қадар босқичма-босқич уч  ой ўқув-курси ўтказилиши режалаштирилган  эди.

Куни кеча ўқув курсининг иккинчи босқичи Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида бошланди.

 Ўқув курсида давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган  Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти,  жорий йилнинг  “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида  белгилаб  берилган  устувор  вазифалар, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва сиёсий партиялар тарихи бўйича тажрибали лекторлар томонидан маърузалар тингланди.    

Маърузачилар томонидан  Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсий ташаббуси ва ҳаётбахш ғоялари асосида ишлаб чиқилган  “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича  Ҳаракатлар  стратегияси” давлат ва жамиятни  ривожлантиришнинг  мутлақо янги босқичини бошлаб берганини алоҳида эътироф  этди.  

Таъбир жоиз бўлса, “Ҳаракатлар стратегияси” бугунги глобаллашув шароитида ер юзида туб ўзгаришлар кечаётган  мураккаб  бир вазиятда, Ўзбекистон учун  сиёсий,  ҳуқуқий,  иқтисодий, ижтимоий ислоҳотларнинг энг муҳим беш устувор йўналишини амалга оширишнинг яқин истиқболга мўлжалланган  муҳим миллий стратегик ҳужжат ҳисобланади.  

Айни пайтда мазкур ҳужжат мана тўрт  йилдирки, мамлакатда давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш,  инсон ҳуқуқ  ва  манфаатларини  таъминлаш  ва ҳимоялаш,  энг асосийси, халқни рози қилиш ва аҳолининг фаровон турмушини таъминлаш йўлида устувор аҳамиятга эга, – дейди  O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Шарапат Отемисов.

Бу каби ўқув курслари сиёсий партия вакиллари ва депутатларнинг   билим ва малакаларини янада мустаҳкамланишида, тажрибасини оммалаштиришда ва  сиёсий жараёнларда  янада фаол бўлишга ундайди.

 Ўқув курсининг иккинчи босқичи жорий йилнинг 29 мартидан 10 апрелига қадар икки ҳафта давом этади.

O’zLiDeP  Қорақалпоғистон  Республикаси  

Кенгаши  матбуот хизмати  

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    503
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+