Балиқчилик ривожи – электоратимиз манфаатларига хизмат қилади

02.02.2018, 19:08

Балиқчилик ривожи – электоратимиз манфаатларига хизмат қилади

O‘zLiDeP Жомбой туман Кенгаши томонидан “Балиқчилик етти хазинанинг бири ёхуд ҳовуз бизнеси” мавзусида тумандаги “Хўжа Т” балиқчилик фермер хўжалигида тадбир ташкил этилди.  

– Мамлакатимизда балиқчилик саноатини ривожлантириш, хусусан, табиий сув ҳавзалари ва сунъий кўллардан оқилона фойдаланиш, мазкур йўналишда фаолият юритаётган хўжаликларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди “Хўжа Т” балиқчилик фермер хўжалиги раиси Мусаввар Тошева. – Шу боис ҳам 2012 йилда банкдан 30 млн. сўм кредит олиб, 2 гектар майдонда 5 та ҳовуз ташкил этдик. 10 млн. сўм кредит маблағига эса балиқ чавоқлари ва ем сотиб олдик. Ҳозирда фермер хўжалигимизда сазан, оқ амур, дўнгпешона каби балиқ турлари етиштириб  келяпмиз. Жорий йилда ушбу балиқ турлари ёнига яна икки хил – “Хитой қоя” ҳамда “Африка лаққаси” ҳам қўшилди. 2017 йилда мазкур тармоқдан 40 млн. сўм даромад олган бўлсак, жорий йилда бу рақамни 2 бараварга оширмоқчимиз.

Тадбирда фермер хўжалигининг балиқ чавоқларини кўпайтириш, табиий сув ҳавзалари ва сунъий кўллардан оқилона фойдаланиш, балиқ етиштириш жараёнига илмий асосланган усулларни ва интенсив технологияларни кенг жорий этиш тажрибаси ҳақида фикр юритилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1773
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+