O‘zLiDeP фракцияси аъзоси ёрдами билан Бешариқда маданият уйи очилди (+ФОТО)

06.02.2018, 12:00

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси ёрдами билан Бешариқда маданият уйи очилди (+ФОТО)

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Мавлуда Хаджаевага Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидаги Чорбоғтуронғи қишлоғида маданият уйини очишда ва уни зарурий жиҳозлар билан таъминланишида аҳолидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган эди. Мазкур масала депутатнинг фаоллиги эвазига ижобий ечим топди. Бу ҳақида депутат Facebook’даги расмий саҳифасида қуйидагиларни маълум қилди:

“Фарғона вилоятининг вилоят марказидан 135 км узоқликда жойлашган, қўшни Тожикистон Республикаси билан чегарадош Бешариқ туманидаги Чорбоғтуронғи қишлоғида аҳоли билан ўтказган учрашувларимда маҳалла аҳолиси қишлоқда бирор бир маданият масканини йўқлигидан шикоят қилиб, ушбу муаммони ҳал этишда ёрдам сўраган эди.

Муаммони жойида ўрганиб, уни ечимини топишга ҳаракат қилдим. Маҳалла ҳудудида хашар йўли билан қурилган бино таъмирдан чиқарилди. Мазкур бинодан мақсадли фойдаланиш мақсадида, шу жойда Маданият уйини очишда ва уни зарурий жиҳозлар билан таъминланишида амалий ёрдам сўраб Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига депутатлик сўровини юбордим. Вазирлик ва вилоят, туман фаоллариниг кўмагида мазкур маданият ўчоғи ўз фаолиятини бошлади. Куни кеча мазкур Маданият уйининг маҳалла аҳли ва бир гуруҳ ёшлар иштирокида тантанали очилиш маросими ўтказилди. Бу савобли ишга озгина хиссам қўшилганлигидан, нуроний отахон ва онахонларнинг дуоларини олганимдан бехад мамнунман.”

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1961
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Chayon2019-06-23 23:23:50

Илтимос факат елгон гапирмайлар. Партияни бу курилишга умуман алокаси йук


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+