Тўрақўрғон туманидаги “Мадинабону универсал цитрус” МЧЖда бошланғич партия ташкилоти очилди

06.02.2018, 17:25

Тўрақўрғон туманидаги “Мадинабону универсал цитрус” МЧЖда бошланғич партия ташкилоти очилди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими томонидан Тўрақўрғон туман Кенгаши ҳамкорлигида тумандаги “Мадинабону универсал цитрус” МЧЖда “Қулай ишбилармонлик муҳити – мамлакат тараққиётининг муҳим омили” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган устувор вазифларни ҳаётга изчил татбиқ этишда тадбиркорлар ҳам фаоллик кўрсатиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

- Мамлакатимизда яратилган қулай бизнес муҳитидан фойдаланиб, икки йил олдин ишлаб чиқариш корхонамизни ташкил қилдик, - дейди “Мадинабону универсал цитрус” МЧЖ иш юритувчиси Шухрат Нуриддинов. Корхонамизда асосан коллеж ва мактаб ўқувчилари учун буюртма асосида махсус формалар ишлаб чиқарилади. Кундан-кунга маҳсулотимизга бўлган талаб ортиб бормоқда. Жорий йилда ишлаб чиқариш фаолиятимизни янада кенгайтирган ҳолда, махсус ишчи кийимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб,
20 та янги иш ўринларини яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.

Давра суҳбатида вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини оширган ҳолда ички бозорларимизни таъминлаш билан бир қаторда четга экспорт қилиш мақсадида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Наманган маҳсулотлари” кўргазма ярмакасини ташкил этиш борасида вазифалар белгилаб олинди.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар “Мадинабону универсал цитрус” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар ҳамда корхонада партиянинг бошланғич партия ташкилоти тузилди.

     Иброхим САТТАРОВ

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан

ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1418
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+