Партия фаоллари иштирокида сиёсий ўқувлар ташкил қилинди

03.08.2021, 10:26

Партия фаоллари иштирокида сиёсий ўқувлар  ташкил қилинди

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида “Сайлов – демократия кўзгуси” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда асосий эътибор сайловда партия фаолларнинг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, партиявий тарғибот тадбирларни янада самарадорлигини ошириш масаласига қаратилди.

Семинар давомида  “Янги Ўзбекистонда – янги сайловлар: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг мазмун-моҳияти, сайлов жараёнининг ташкилий ва ҳуқуқий асослари”, “Сайлов тизими ва принциплари, сайлов кампанияси стратегиясини амалга ошириш механизмлари, мақсад ва вазифалари”, “Самарали сайлов технологиялари,   сайлов кампаниясининг тактикаси” ҳамда волонтёрлар иштироки каби масалаларда маърузалар тингланди.

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    570
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+