Сайлов жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишланган сиёсий ўқувлар ўтказилди (+ВИДЕО)

04.08.2021, 12:44

Сайлов жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишланган сиёсий ўқувлар ўтказилди (+ВИДЕО)

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва O’zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси билан ҳамкорликда онлайн ҳамда офлайн тарзида “Сайлов жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзуида сиёсий ўқув ҳамда маърифий-тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда O’zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари, партия фаоллари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари, олим ва экспертлар, ташаббускор ва волонтёр ёшлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда қайд этилганидек, жорий йилда бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига пухта тайёргарлик кўриш ва уни умумэътироф этилган халқаро тамойиллар асосида ўтказиш учун сайлов жараёни иштирокчиларининг миллий сайлов қонунчилиги ва халқаро сайлов стандартлари бўйича билим ва амалий кўникмаларини оширишга янгича ёндошиш талаб этилади.

Конституциямизга кўра Президент сайловининг асосий субъекти сиёсий партиялардир. Демак, мамлакатимиз сиёсий майдонида ўз ўрни ва мавқеига эга, етакчи партиялардан бири бўлган O’zLiDeP сайловда ўз нуфузига муносиб тарзда иштирок этиши лозимлиги таъкидланди.

Шу нуқтаи назардан, тадбир жараёнида “Сайлов ҳуқуқи ва сайлов жараёнининг ташкилий-ҳуқуқий асослари”, “Сайловларни юқори савияда ўтказиш жараёни ва унинг ўзига хос хусусиятлари”, “Сайлов тизими ва принциплари. Сайлов қонунчилиги. Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ҳамда қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти”, “Халқаро сайлов стандартлари ва миллий қонунчилик. Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари”, “Сиёсий партиянинг кузатувчилари ва ваколатли вакиллари: ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва улар фаолиятининг алоҳида хусусиятлари” каби мавзуларда мутасадди вакилларнинг маърузалари, тарғибот-тақдимот материаллари ҳамда бўлажак сайлов жараёнида ўзаро ҳамкорлик қилиш режалари эшитилди ва кенг муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида мамлакат тараққиётини янги босқичга кўтариш йўлида ўз олдига буюк мақсадни қўйган Янги Ўзбекистонда Президент сайлови бу йил янги миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро стандартларга амал қилинган ҳолда, демократик тамойиллар асосида ва бутунлай янгича муҳитда ўтиши алоҳида таъкидланди. Зеро, бу йилги Президент сайлови мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта муҳим устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ўз ифодасини топган илғор демократик ғояларнинг амалдаги яна бир ёрқин ифодаси бўлади.

Теглар
СТМ Сайлов 2021
  • Кўрилди
    684
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+