Улуғнорлик партия фаолларининг сайловолди сиёсий билимлари оширилди

04.08.2021, 14:17

Улуғнорлик партия фаолларининг сайловолди сиёсий билимлари оширилди

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази томонидан партия Улуғнор туман кенгашида “Партиянинг дастурий мақсад вазифаларини халқ оммаси орасида кенг тарғиб қилишда таянч нуқталарнинг роли” мавзусида ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Айни вақтда партия туман Кенгаши қошида 17 нафардан иборат сайловолди штаб аъзолари шакллантирилган, навбатчилик графиги тузилиб, иш ташкил этилган. Рўйхатлари шакллантирилган волонтёрлар ҳам мазкур ўқув тадбирида фаоллик билан иштирок этдилар.

-Олдимиздаги сайловолди муҳим вазифа партиянинг дастурий мақсад вазифаларини халқ орасида кенг тарғиб қилишдир, - дейди партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Турдихон Қосимова. – Бунинг учун бизга бугунгидай сиёсий билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган ўқув машғулотлари жуда зарур. Айниқса, волонтёрларимиз, депутатларимизнинг салоҳиятлари машғулотларда янада чархланганига баҳс-мунозараларда, қизиқарли савол-жавобларда яққол гувоҳ бўлдик. Бундай тарғибот ўқувларини ташкил этиш депутатлар, волонтёрлар, БПТ раислари ва партия фаолларининг келгусидаги фаолиятларида муҳим аҳамиятга эга.

Сайлов кодекси ҳамда яқинда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун  ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳам ўқув машғулотлари давомида батафсил тушунтирилди.

Гавҳарой АБДУВОСИТОВА,

O`zLiDeP Улуғнор туман кенгаши

ижрочи котиби

Теглар
СТМ Сайлов 2021
  • Кўрилди
    706
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+