«Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон эски сиёсий траекториядан узоқлашиб, мутлақо янги жараённи бошдан кечирмоқда»

25.05.2018, 10:44

«Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон эски сиёсий траекториядан узоқлашиб, мутлақо янги жараённи бошдан кечирмоқда»

АҚШнинг нуфузли “The National Interest” журналида чоп этилган мақолада ана шундай фикр билдирилади, дея хабар қилмоқда "Халқ сўзи". 

Мақола муаллифи — таниқли таҳлилчи, Америка ташқи сиёсат бўйича кенгаши (“American Foreign Policy Council”) вице-президенти Илан Берманнинг ёзишича, 2016 йил декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланганидан сўнг Шавкат Мирзиёев мамлакат ҳаётининг барча жабҳасини қамраб олган туб ислоҳотларни бошлади. Мазкур жараённи ягона тизимга солган ҳужжат сифатида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қайд этилади.

“Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакат эски сиёсий траекториядан узоқлашиб, мутлақо янги жараённи бошдан кечирмоқда. Хусусан, иқтисодий соҳада республика хорижий сармояларни жалб қилиш учун қатор муҳим қарорларни қабул қилди, улар орасида хорижий валюта ҳаракати устидан назоратни енгиллаштириш алоҳида ўрин тутди. Натижада қисқа муддатда ички ҳамда ташқи савдо ҳажми ортди, ўзбек ишбилармонлари ва компаниялари миллиардлаб долларлик шартнома ҳамда битимларни имзоладилар”, дейилади материалда.

Сиёсий жабҳада амалга оширилган ўзгаришлар ҳақида сўз кетганда, муаллиф суд тизими мустақиллигининг мустаҳкамланиши, хавфсизлик органлари фаолиятининг тартибга келтирилиши, фуқаролар ҳуқуқлари ҳимоясининг ортишини алоҳида таъкидлайди.

Илгари халқаро ташкилотларнинг тавсия ва таклифларини “ички ишларга аралашув” сифатида баҳолаб келган Ўзбекистон “Human Rights Watch” институти ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари билан муносабатларда очиқлик намоён этаётганига юқори баҳо беради.

“Ташқи сиёсатда Шавкат Мирзиёев маъмурияти Марказий Осиёни ўзининг устувор йўналиши сифатида белгилаб олди. Бунинг натижаси ўлароқ, чорак асрлик тортишув ва бўлинишлардан сўнг ўтган икки йил минтақанинг беш давлати ўртасидаги алоқаларнинг мисли кўрилмаган фаоллашуви даври бўлди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар билан транспорт ҳамда инфратузилма соҳасидаги ҳамкорлиги ҳам янги ўсиш суръатини кўрсатди”, деб ёзади Илан Берман.

Ташқи сиёсий жабҳада Ўзбекистон раҳбарияти узоқ муддатга мўлжалланган улкан режаларни кўзлаётганини билдираркан, мутахассис “Шавкат Мирзиёев амалга ошираётган ўзгаришлар нафақат мамлакат ичида, балки халқаро майдонда ҳам қўллаб-қувватланмоқда”, деб таъкидлайди. Шу маънода, таҳлилчи ўтган йили Самарқандда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Марказий Осиё, бу йил эса Тошкентда Афғонистон бўйича йирик халқаро конференциялар ташкил қилинганини эслатиб ўтади.

“Ўзбекистон Президентининг Америка Қўшма Штатларига яқинда амалга оширган расмий ташрифи ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлди. Ушбу ташриф Шавкат Мирзиёевга ўз мамлакати келажагига қарашини дунё билан бўлишиш, сармоялар жалб этиш ва давлатнинг халқаро обрўсини орттириш учун имконият яратди”, дейди “American Foreign Policy Council” вице-президенти.

Муаллифнинг фикрича, ўз навбатида, Дональд Трамп маъмурияти Ўзбекистонга алоҳида эътибор билан қарамоқда. Бу Вашингтон Ўзбекистондаги ўзгаришларни ҳақиқий ҳамда барқарор билиб, уларнинг қанчалик улкан аҳамиятга эга эканлигини яхши англаши ва қўллаб-қувватлашини ифодалайди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умиджон.Хайдаров Ширин.ш. O‘zlidep аъзоси2018-05-29 14:43:04

“Шавкат Мирзиёев амалга ошираётган ўзгаришлари нафақат мамлакат ичида, балки халқаро майдонда ҳам қўллаб-қувватланмоқда”. Мухтарам Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев нафақат юртимизда балки жахонда обрў-эътибор ортирган ҳамда одилона сиёсатчи дипломат Президент деб биламан. Мухтарам президентимизнинг бундай юксак ишларига жавобан Ўзбекистон қахрамони юксак унвонни берилишини тавсия этаман ва қўллаб-қуватлайман.


Сергели тумани А.Мақсудов2018-05-28 17:56:32

“Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакат эски сиёсий траекториядан узоқлашиб, мутлақо янги жараённи бошдан кечирмоқда. Хусусан, иқтисодий соҳада республика хорижий сармояларни жалб қилиш учун қатор муҳим қарорларни қабул қилди, улар орасида хорижий валюта ҳаракати устидан назоратни енгиллаштириш алоҳида ўрин тутади. Сиёсий жабҳада амалга оширилган ўзгаришлар ҳақида сўз кетганда, муаллиф суд тизими мустақиллигининг мустаҳкамланиши, хавфсизлик органлари фаолиятининг тартибга келтирилиши, фуқаролар ҳуқуқлари ҳимоясининг ортишини алоҳида таъкидлайди.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-05-28 16:47:50

Хакикатдан ҳам, бугун юртимизда барча соҳаларда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Юртбошимизнинг одилона сиёсати орқали бошқа давлатларнинг Ўзбекистонга хурмати янада ортиб хамкорлигимиз кучайиб бормоқда.


Суннатилло Умиров2018-05-28 11:06:50

Бугунги кунда АҚШ, Россия, Хитой каби давлатлар узаро рақобатлашаётган бир даврда бу учала давлат билан депломатик алоқаларни яхшилаш ва ривожлантириш ҳар бир давлат олдида турган энг асосий вазифадир. Ўзбекистон учун АҚШ ва Россия қай бири кўпроқ муҳимроқ диган савол бугун кўпчиликни ўйлантирмоқда. Дунё давлатлари депломатиясида қай бири муҳим деган нарса бўлмайди балким барчаси муҳим. Қай бири кўпроқ мамлакат учун фойда келтиради шунга қаралишиши назарда тутилса. Президентимиз Андижонга сафари давомида "Бизга АҚШ технолгияси зарур, АҚШ теҳнологияси бор жойда ҳисоб- китоб жойида бўлади" деган сўзларида жуда катта маъно- мазмун яширин эканлигини англашимиз мумкин. Бугун биз маҳсулот етиштиришни, экспорт қилишни ўрганаётган бир даврда, бир сўз билан айтганда Биз янги ривожланиш йўлининг бошидамиз бизга АҚШ технология зарур.


Dilshod Gafurov Raximberganovich Xorazm viloyati tashkiliy-partiyaviy ishlar bo'limi-bosh konsultanti2018-05-28 09:58:37

Muhtaram Prezidentimizning amalga oshirayotgan oqilona va dono siyosati dunyoning rivojlangan davlatlari tomonidan tan olinmoqda. Yurtboshimizning yurtimiz taraqqiyoti va rivoji yo'lida amalga oshirayotgan ishlari bardavom bo'lsin!!!


Гавхарой Тухтасинова Бектемир тумани аппарат рахбари2018-05-27 23:03:04

Узбекистон хеч качон хеч кимдан кам булмаган ва булмайди хам. Узбекистонни кучи кудратини бутун дунё тан олади.


Тошкент ш ЁШЛИК Т.Ш .Кенгаши "Хислат"БПТ аъзоси М.Комилов2018-05-27 02:51:24

Мана биз куриб турибмизки эндиликда мамлакат эски сиёсий траекториядан узоқлашиб, мутлақо янги жараённи бошдан кечирмоқда. Буни бутун дунё тан олмокда. Демак Узбекистон келажакдаги ютуклари мукаррардир


Тошкент ш ЁШЛИК Т.Ш .Кенгаши Тадбиркорлар муаммосини урганиш грухи аъзоси Акромов А.2018-05-27 02:45:44

Юртимизда олиб борилаётга сиёсатни кай даражада тугри йуналишда эканини чет давлатлардан кириб келаётган инвестициялардан хам билса булади.Улар давлатимиз киёфасида узига муносиб хамкорларни куришмокда.Президентимиз хар тамонлама мукаммал ва узокни уйлаб ишлаб чикилган харакатлар стратегиясини дунё аналитиклари чукур анализ килиб унинг нечоглик тугрилигини эътироф этмокдалар.


Тошкент ш ЁШЛИК Т.Ш .Кенгаши аъзоси Шухратов Ф2018-05-27 02:36:42

Узбекистон олиб бораётган бу жадал сиёсатни хозирда бутун жахон катта кизикиш билан кузатиб бормокда.Юртбошимиз бошчилигида иқтисодий соҳада республика хорижий сармояларни жалб қилиш, сиёсий жабҳада суд тизими мустақиллигининг мустаҳкамланиши, хавфсизлик органлари фаолиятининг тартибга келтирилиши, фуқаролар ҳуқуқлари ҳимоясининг ортишини алоҳида таъкидлаш мумкин.


O‘zlidep Qumqo‘rg‘on tuman Kengashi Kelajak deputatlari guruhi a‘zosi Jo‘rabek Mengnorov2018-05-25 21:56:56

“Ўзбекистон Президентининг Америка Қўшма Штатларига яқинда амалга оширган расмий ташрифи ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлди. Ушбу ташриф Шавкат Мирзиёевга ўз мамлакати келажагига қарашини дунё билан бўлишиш, сармоялар жалб этиш ва давлатнинг халқаро обрўсини орттириш учун имконият яратди”, дейди “American Foreign Policy Council” вице-президенти.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+