Президент пахта ривожини кўздан кечирди

29.08.2018, 23:41

Президент пахта ривожини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод туманидаги «Юсупов Ғофуржон файз» фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта ривожини кўздан кечирди.

Тошкент вилояти фермерлари билан мулоқотда ғўзани 60 сантиметр оралиқда қўшқатор экиш, агротехник тадбирларни сифатли бажариш, сувдан тежаб фойдаланиш, пахтани қайта ишлаш масалалари ҳақида сўз юритилди.

«Бизнинг камчилигимиз қишлоқ хўжалигида илмни ишлатмаймиз. Дунёда бозорида рақобат шафқатсиз. Унга муносиб бўлиш учун аввало илм керак. Яхши нав, яхши қаров, инновацион технологиялар керак. Деҳқон далага кирдими, даромад топиши зарур» деди Президент.

«Юсупов Ғофуржон файз» фермер хўжалиги жорий йилда 31 гектар майдонга ғалла экиб, 71 центнердан ошириб ҳосил олди. Бугунги кунда 47 гектардан ортиқ майдонда ғўза парваришланмоқда. Ундан 35 центнердан зиёд ҳосил олиш мўлжалланмоқда. 

Фермер экспортчи ташкилотларга мош, ловия, ички бозорга картошка ва сабзи сотиш бўйича шартнома  тузган.

«Қишлоқ хўжалигида кластер усулига ўтяпмиз, фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаяпмиз. Бугун биз сизларга кўмак берсак, эртага сизлар халқимизга кўмак бўласизлар» деди давлатимиз раҳбари.

  • Кўрилди
    191
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-08-30 08:48:44

Юкоридаги маколадан, Хурматли Президентимизнинг бир чеккадаги Бекобод туманидаги «Юсупов Ғофуржон файз» фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта ривожини кўздан кечирганлигини куришмиз- бу кимни булса хам тулкинлантиради. Президентимизнинг тиним билмасдан хар куни махаллаларда, шахар ва кишлоклардаги хоноданларда булиб халкнинг яшаш шаройитлари билан якиндан танишиши- бу албатта элга эътибори, хурматидан. Халкимизнинг бахтига юртбошимиз омон булсин!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+