Тошкент шаҳри

23.09.2021, 16:48
Ишончли вакил ТДИУ талаба ёшлари билан учрашди
Президентликка O`zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг ишончли вакили Р. Каланов Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Чилонзор туман аҳолиси, ...
22.09.2021, 18:30
Инсонпарвар сиёсат юртдошларимиз ҳаётига янгича мазмун бахш этмоқда
Беш йил муқаддам яқин ўтмишда мамлакатимизда амалда бўлган “давлат – жамият – инсон” тамойилига барҳам берила бошланди. ...
22.09.2021, 15:06
Ишончли вакил Рустам Калонов шаҳар прокуратура ходимлари билан учрашди
O'zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили  Рустам Каланов Тошкент шаҳар ...
22.09.2021, 14:13
Пойтахтимизда талаба ёшлар иштирокида “Инсон қадри учун” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди
Маълумки, ўтаётган ҳар бир кун бизни қизғин сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига яқинлаштирмоқда. Сайлов тобора ўзининг қизғин ...
21.09.2021, 15:56
Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили иштирокида брифинг ўтказилди
Барчамиз ҳозир улкан ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови арафасидамиз. Масъулиятли палла тобора ...
15.09.2021, 16:47
Пойтахтлик ёшлар “Янги Ўзбекистон” боғига саёҳат қилишди
O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан ёш авлодни тарихимизга, ...
14.09.2021, 17:25
Талаба ёшларга “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти тушунтирилди
O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар универститетида “Янги ...
07.09.2021, 17:51
Олмазорда партиянинг тарғибот тадбири ташкил қилинди
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ...
06.09.2021, 15:38
Мирзо Улуғбек туманида оммавий тарғибот тадбири ташкил этилди
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан Республикамизнинг барча ҳудудларида партиянинг ...
Фазилов Равшан Абдулхайевич

Фазилов Равшан Абдулхайевич

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси.

1961 йилда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1983 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Ихтисослиги – муҳандис-механик, иқтисодчи, хуқуқшунос. O‘zLiDeP аъзоси.

Меҳнат фаолиятини 1983 йилда “Ўзбекхлопкомаш” ишлаб чиқариш бирлашмаси муҳандис-конструктор лавозимида бошлаган. 1987-1989 йилларда “Прогресс” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси бош мутахассиси, бош директор ўринбосари, 1989-1990 йилларда маҳаллий саноат Вазирлиги Бошқармаси бошлиғи муовини, бўлим бошлиғи, бош бошқарма бошлиғи муовини, 1990-2000 йилларда “Ўзрембыттехника” концерни бошқаруви раиси, бош директори, “Феруз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, 2000-2007 йилларда “K&N Ibrakom” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси менеджери, 2007-2011 йилларда “Феруз-Фемида” адвокатлик бюроси директори,  2012-2017 йилларда “IBRAKOM FZCO” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош вакили лавозимларида ишлаган.

 2005-2014 йилларда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, 2017-2019  йилларда Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритган. 2019 йилдан Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритиб келмоқда.

2004-2020 йилларда жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Миробод туман Кенгаши раиси лавозимда фаолият юритган.

2015 йилдан  ҳозирги вақтга қадар “Feruz-servis” хусусий корхонаси директори, 2020 йилдан жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимларида ишлаб келмоқда.

Оилали 3 нафар фарзанди бор.

Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси, 77 “а”-уй. 

Телефон: 0 371 - 215-67-62
Факс: 0 371 - 281-41-19

Электрон почта: tsh@uzlidep.uz