Тошкент шаҳри

26.08.2021, 17:01
О'zLiDeP Тошкент шаҳар партия ташкилотининг навбатдаги Конференцияси бўлиб ўтди
Маълумки, жорий йилнинг 24 октябрь куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу муҳим сиёсий тадбирни ...
25.08.2021, 17:20
O’zLiDeP Юнусобод Кенгашининг навбатдаги конференцияси уюшқоқлик билан ташкил этилди
Маълумки, жорий йилнинг 24 октябрь куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу муҳим сиёсий тадбирни ...
25.08.2021, 17:16
Учтепадаги оммавий тарғибот тадбири ўзгача шукуҳда ташкил этилди
O'zLiDeP Учтепа тумани Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва ...
23.08.2021, 10:23
Яқинлашаётган улкан сиёсий имтиҳонга пухта тайёрланяпмиз
Мамлакатимиз улкан ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови арафасида турибди. Зеро, республикамизда ...
17.08.2021, 16:31
“Шифт кўчиши” ҳодисаси қайтарилмаслиги учун...
Барча давлатларда, ҳатто юксак тараққий этган мамлакатларда ҳам катта-кичик нохуш ҳодисалар бўлиб туради. Бунга истаганча мисол келтириш мумкин. Шу ...
14.08.2021, 17:00
Пойтахт маҳаллаларида хотин-қизлар билан очиқ мулоқот қилинди
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар Кенгаши ...
14.08.2021, 16:57
Партиянинг Чилонзор туман кенгаши конференциясига делегатлар сайланди
Шу кунларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг туман ташкилотлари конференцияларига делегатлар ...
12.08.2021, 17:20
O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгашига ҳомийлик ёрдами асосида келиб тушган тушумлар ҳақида МАЪЛУМОТ
O'zLiDeP Тошкент шаҳар КенгашиМЧЖ "REGAL STAY"1 000 000 сўм10.08.2021
10.08.2021, 17:28
Ёшларга Сайлов кодексининг асосий янгиликлари тушунтирилди
O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ...
03.08.2021, 16:00
Депутатлар маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни назоратга олди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Якубжон Якубов ҳамда Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати Ғуламжон Хакимов ...
Фазилов Равшан Абдулхайевич

Фазилов Равшан Абдулхайевич

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси.

1961 йилда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1983 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Ихтисослиги – муҳандис-механик, иқтисодчи, хуқуқшунос. O‘zLiDeP аъзоси.

Меҳнат фаолиятини 1983 йилда “Ўзбекхлопкомаш” ишлаб чиқариш бирлашмаси муҳандис-конструктор лавозимида бошлаган. 1987-1989 йилларда “Прогресс” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси бош мутахассиси, бош директор ўринбосари, 1989-1990 йилларда маҳаллий саноат Вазирлиги Бошқармаси бошлиғи муовини, бўлим бошлиғи, бош бошқарма бошлиғи муовини, 1990-2000 йилларда “Ўзрембыттехника” концерни бошқаруви раиси, бош директори, “Феруз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, 2000-2007 йилларда “K&N Ibrakom” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси менеджери, 2007-2011 йилларда “Феруз-Фемида” адвокатлик бюроси директори,  2012-2017 йилларда “IBRAKOM FZCO” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош вакили лавозимларида ишлаган.

 2005-2014 йилларда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, 2017-2019  йилларда Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритган. 2019 йилдан Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритиб келмоқда.

2004-2020 йилларда жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Миробод туман Кенгаши раиси лавозимда фаолият юритган.

2015 йилдан  ҳозирги вақтга қадар “Feruz-servis” хусусий корхонаси директори, 2020 йилдан жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимларида ишлаб келмоқда.

Оилали 3 нафар фарзанди бор.

Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси, 77 “а”-уй. 

Телефон: 0 371 - 215-67-62
Факс: 0 371 - 281-41-19

Электрон почта: tsh@uzlidep.uz