Ишончли вакил элликқалъалик ёшлар билан мулоқот қилди

28.09.2021, 15:54

Ишончли вакил элликқалъалик  ёшлар билан мулоқот қилди

Аввал хабар берганимиздек, Ш.Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили Абат Данияров республикмизнинг барча туман ва шаҳарларда энг чекка ҳудудларда сайловчилар билан учрашмоқда.

Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Элликқалъа ва Беруний туманларида бўлиб ўтди.

 Элликқалъа тумани маданият саройида ташкил қилинган учрашувда ишончли вакили Абат Данияров барча йиғилганларга “Инсон қадри учун” тамойили асосида Президентликка  номзод  Шавкат Мирзиёевнинг таржимаи ҳоли, сўнгги беш йилликдаги фаолияти ва келгуси йилларда амалга оширилиши режалаштирилган 5 йиллик сайловолди  дастури  билан  яқиндан таништириб ўтди.

Ишончли вакил, мамлакатимиздаги иш ўринларини кўпайтириш, сўнгги беш йилликда тадбиркорлар, фермерлар, ўқитувчи ва нуронийларга кўрсатилган юксак эътибор ва одилона юритилаётган сиёсатларнинг ҳам ташаббускори Шавкат Мирзиёев эканига алоҳида урғу бериб фахр билан гапириб ўтди.  

Ш.Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон стратегияси" китобининг  мазмун-моҳияти,  унда  илгари сурилган фикр ва ғоялар ҳақида сайловчиларга тарғибот қилиниб,  китобнинг нақадар халқчил эканини очиб бердилар.  Бундан   ташқари  учрашувда  фахрий  нуронийлар, депутатлар ва электорат вакилларининг ҳам фикр ва таклифлари  тингланди.

Номзоднинг сайловолди  дастури  билан танишар  эканман, барча соҳалар сингари тадбиркорлик соҳасини янада  қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилганлиги билан аҳамиятли. Якка тадбиркор сифатида O’zLiDePдан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлайман ва барчани сайловда номзодимизга овоз беришга чақириб қоламан. 

Ишончли вакили  Абат Данияров  Элликқалъадаги учрашуви давомида туман ёшлари билан ҳам учрашди.  

- Мени жудаям тўлқинлантирган жиҳатларидан бири бу албатта биз ёшларга катта  эътибор  қаратилиб  юқори ишонч берилиши бўлди, - дейди Элликқалъалик  ёш тадбиркор Шаходат Мамутова.

Эртага  шу  ёшлар Учинчи  ренессанс  вакиллари  бўлади  деган бир оғиз сўзи биз ёшларга ишончнинг юқори даражасида эканлигидан дарак беради. O’zLiDeP фаоли сифатида барча ёшларимизни номзодимизни қўллаб-қувватлашга чақираман.   

Ишончли вакилнинг сайловичлар билан учрашуви Беруний туманида ҳам   кўтарингки рухда ташкил қилинди. 

  O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    307
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+