Наманган шаҳри янада обод бўлади

29.09.2021, 17:19

Наманган шаҳри янада обод бўлади

O'zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилояти бўйича ишончли вакили  Икромхон Нажмиддинов Наманган шаҳри сайловчилари билан учрашди. У иштирокчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди Дастури билан таништирди.

Хусусан, номзоднинг Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтириш бўйича белгиланган устувор вазифаларга эътиборни қаратди. Номзод дастуридан ўрин олган Давлатобод туманини спортчилар шаҳарчасига айлантириш, "Навбаҳор" футбол клуби негизида футбол академиясини, Наманган мухандислик технологияси институти негизида Наманган тўқимачилик саноати институтини ташкил этиш, "Юксалиш" саноат зонаси ҳудудида йўлдош шаҳарча бунёд этилиши ҳақидаги янгиликларни сайловчилар гулдурос қарсаклар билан кутиб олишди.

Музокарада сўз олган меҳнат фахрийлари Хорунхон Аюбхонов, Акмал Икрамов, халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати, "Янги замин" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Гавхархон Турғунова, НамДУ талабаси, кураш бўйича уч марта МДХ давлатлари чемпиони Моҳигул Ибрагимова, Наманган шаҳар "Нуроний" кенгаши раиси Анвар Насриддинов ва бошқалар номзоднинг сайловолди дастурида инсон ҳуқуқ ва манфаатларига хизмат қиладиган устувор вазифалар белгиланганини таъкидладилар. Жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    605
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+