Ширин шаҳридаги самимий учрашув

29.09.2021, 17:24

Ширин шаҳридаги самимий учрашув

Ширин шаҳри марказидаги Мусиқа ва санъат мактабида  O'zLiDePдан Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг ишончли вакили П.Ахмеджанова билан сайловолди дастури тарғиботига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда  партиянинг вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш. Бозорбоева, Ширин шаҳридаги партия фаоллари, депутатлар ва ёшлар иштирок этди.

Ишончли вакил республикамизда хотин-қизлар масаласига алоҳида эътибор бериб келинаётганлиги, бугунги кунда уларнинг жамият ҳаётининг барча жабҳаларида кенг иштирок этишини таъминлаш учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ўзбекистонда  сиёсатнинг бош йўналишларидан бири-хотин-қизлар аҳволини яхшилаш, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни руёбга чиқаришда уларнинг фаоллигини юксалтириш, давлат ва жамият қурилишидаги ўрни ва ролини янада ошириш, аёлларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатлиги хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Вилоят кенгаши депутати Баҳром Собиров юртимизда, хусусан вилоятимизда ҳам  ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган йўналишларга алоҳида тўхталди ва сайловчиларни сиёсий муҳим кунда юрт эртасини белгилашга дахлдор муносиб номзодга овоз беришга чақирди.

Тадбир ғоят кўтаринки руҳда ўтди ва ҳар бир иштирокчи ўзига хос танловга эга бўлди.

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    627
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+