Адолат тантана қилган юрт

02.10.2021, 13:43

Адолат тантана қилган юрт

Янгиер шаҳридаги Янгиер сиҳатгоҳининг фаоллар залида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастури тарғиботига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда номзоднинг Сирдарёдаги ишончли вакили Покиза Ахмеджанова сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббусларининг мазмун-моҳиятини тушунтириб бердилар.

Янгиерлик меҳнат фаҳрийси Набижон Собировнинг сўзлари ҳамманинг дилида шукроналик ҳиссини уйғотгани сир эмас.

-Мен бу йил Тошкент кимё технология институтининг Янгиер филиалига ўқишга кирдим, - дейди Юлдуз Муҳаммадиева. - Талаба учун ўқиш ва яшашга шароит нафақат унинг, балки ота-оналарининг  ҳам орзу-истаги. Мен номзоднинг олий таълим тизимида қамров даражасини 50 фоизга етказиш ва таълим сифатини ошириш, шунингдек талабалар яшаш шароитни яхшилаш мақсадида қарийиб 100 минг ўринли талабалар турар жойлари барпо этилиши ҳақидаги сайловолди дастурини ўқиб тўлқинланиб кетдим.

Учрашувда ҳар бир сўзга чиққан сайловчи, бундан беш йил олдин муносиб номзодга овоз берганликларини вақтнинг ўзи исботлагани ва жорий йилда ҳам худди шундай танлов қилишларини бир овоздан таъкидлашди.

Б.Норжигитова,

O'zLiDeP Сирдарё  вилояти Кенгаши

 матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    394
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+