Инсон манфаатларини олий ўринга қўяётган номзодга овоз берамиз!

05.10.2021, 16:46

Инсон манфаатларини олий ўринга қўяётган номзодга овоз берамиз!

Ишончли вакил Ўктамжон Ахуновнинг избосканлик хотин-қизлар ва ёшлар билан учрашувида айни танлов йиғилганлар томонидан эътироф этилди.

Сўнгги беш йилда вилоятда, хусусан, Избоскан туманида амалга оширилган изчил ислоҳотлар хусусида сўз юритилди.

O’zLiDePдан мамлакат раҳбарлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг таржимаи холи, фаолияти, сайловолди дастури тўғрисидаги маълумотлар берилгач, номзод ташаббуслари билан боғлиқ вилоят ютуқлари акс этган видеоролик намойиш этилди.

Ишончли вакилнинг сайловолди дастур мазмун-моҳиятини тушунтириш баробарида “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобини ва унда қайд этилган янги ислоҳотлар йўналишларини таништириш билан боғлиқ фикрлари сайловчилар вакилларини бефарқ қолдирмади.

Сўз олганлар кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижобий самараси, Ўзбекистондаги  ҳар бир хонадонга кириб борганлигини, ҳар бир юртдошимиз тақдирига ўзгаришлар олиб кирганлигини таъкидладилар. Хусусан, тиббиёт вакиллари томонидан сайловолди дастурда белгиланган соҳага ажратиладиган маблағлар 2 баробар оширилиши, асосий эътибор хонадонбай тиббий профилактикага қаратилиши репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиб, биринчи босқичда 46 та туманлараро перинатал марказлар барпо этилиши борасидаги аниқ, тизимли чора-тадбирлар алоҳида эътироф этироф этилди.

Қизғин фикр-мулоҳазалар майдонига айланган учрашув сўнгги беш йиллик ва келгуси беш йилликнинг узвий боғлиқлигини тушунтиришга хизмат қилди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    293
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+