Ишончли вакил Адлия бошқармаси ходимлари билан учрашди

05.10.2021, 17:04

Ишончли вакил Адлия бошқармаси ходимлари билан учрашди

O`zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг ишончли вакили Р.Калановнинг Тошкент давлат юридик университетида Тошкент шаҳридаги Адлия бошқармаси ходимлари билан учрашуви  бўлиб ўтди.

Номзоднинг ишончли вакили номзоднинг ҳаёти ва сиёсий фаолияти ҳамда сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятини иштирокчиларга аниқ мисоллар билан етказди.

Жумладан, эндиликда қарор ноқонуний эмаслигини судда исботлаш мажбурияти уни қабул қилган мансабдорнинг ўзига юкланади. Бундан буён ички ишлар органлари фаолиятини баҳолашда аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш натижадорлиги асосий мезон этиб белгиланади. Судлар фаолиятига “ягона дарча” тартиби жорий этилади. Барча бўғиндаги ижро идоралари раҳбарлари – хоҳ у вазир бўлсин, хоҳ қўмита раиси, бир йиллик иш дастури ва амалга оширадиган лойиҳаларини жамоатчиликка очиқ эълон қилиб боради. Туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзод тегишли кенгашда энг кўп депутатлик ўрнини эгаллаган партия гуруҳи томонидан илгари сурилади. Бунда номзод ҳудудни ривожлантириш бўйича ўз дастурини халқ вакиллари олдида ҳимоя қила олган тақдирда ҳоким лавозимига тасдиқланади.

Ишончли вакил иштирокчилар томонидан берилган саволларга аниқ, жавоблар қайтарди. Фикрларини ҳаётий мисоллар билан асослаб берди.

Учрашув кўтаринки руҳда, савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    319
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+