Хонқалик сайловчиларга партиядан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастури тарғиб қилинди

05.10.2021, 17:09

Хонқалик сайловчиларга партиядан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастури тарғиб қилинди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзод Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастурини тарғиботига бағишланган  учрашувларнинг галдагиси Хонқа туманининг чекка худуди “Моштўқай” маҳалласида ҳам бўлиб ўтди.

Унда “Моштўқай”,  “Наврўз”  маҳаллалари сайловчилари иштирок қилдилар.

Ташвиқот тадбирида номзоднинг Хоразм вилояти бўйича ишончли вакили Аминбой Вапаевнинг ташвиқот гуруҳи аъзолари, партия вилоят Кенгаши ташкилий партивий ишлар бўйича бўлим мудири Дурдона Қабулова, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Насиба Машарипова, туман Кенгаши депутати Нодира Рўзметова ва партия туман Кенгаши раиси Ойбек Ибрагимовлари иштирок қилиб, сайловчиларга сайловолди дастуридаги 10 та муҳим устивор йўналишлар  тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтдилар. 

Сайловоли дастурида барча соҳалар қатори фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак – камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили сифатида қаралди. Хусусан, эндиликда шаҳар ва туманларда иқтисодий комплекс таркибига кирадиган барча идораларнинг бош вазифаси “маҳаллабай” ишлаш асосида камбағалликни қисқартириш ва ишсизликни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, учрашувлар тумандаги 7-сон мусиқа мактабида давом этди. Хусусан, вилоят Кенгаши раиси Ислом Файзуллаев ўз сўзини номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништиришдан бошлаб, асосий эътибор  ўтган даврда турли соҳаларда олиб борилган  ишлар ва уларнинг халқ ҳаётидаги аҳамиятига қаратилди.

Шундан сўнг номзоднинг ишончли вакили Амин Вапаев сўз олиб йиғилганларни  сайловолди дастуридаги йўналишлар билан таништирди ва ўтган 5 йилликда қилинган ишлар, амалга оширилган ислоҳатлар борасида ҳаётий мисоллар асосида тушунтиришлар берди.

Учрашув давомида сайловчилар ҳам ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Хонқа туманидаги маданият маркаазида бўлиб ўтган тарғибот учрашуви  байрамона концерт дастурига уланиб кетди. Туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан намойиш этилган концерт дастури йиғилганларга юқори кайфият бағишлади.

 

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    393
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+