Ишончли вакил ташвиқоти олтинкўллик ёшларнинг муносиб номзод танловига хизмат қилди

07.10.2021, 18:50

Ишончли вакил ташвиқоти олтинкўллик ёшларнинг муносиб номзод танловига хизмат қилди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятидаги ишончли вакили Ўктамжон Ахунов Олтинкўл тумани ёшлари билан учрашиб, тумандаги 1-сон касб-ҳунар мактабида сайловолди ташвиқотини олиб борди.

Учрашувда O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бегали Қодиров, маҳаллий кенгаш депутатлари, тарғибот гуруҳи аъзолари иштирок этдилар.

Ишончли вакил томонидан сайловолди дастури моҳияти очиб берилди. Албатта, ёшларнинг қизиқишлари сайловолди дастурнинг шу йўналишдаги имтиёзлари хусусида бўлди.

Узлуксиз таълим тизими учун миллий дастурнинг жорий этилиши, сифатни ошириш билан рақобатбардош кадрлар тайёрлаш масаласига эътибор қаратилиши, хусусий мактабларни кўпайтириш ва Мактабларни ривожлантириш давлат дастурини жорий этилиши самараси ўлароқ таълим тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратилишига замин бўлиши алоҳида таъкидланди.

“Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишда энг катта куч салоҳиятли кадрлар, билимли ва кенг дунёқарашга эга ёшлар экан, уларнинг муносиб, замонавий таълим олишлари, юксак заковатга эга бўлишлари учун барча имкониятлар ишга солиниши бежиз эмас”, деди ишончли вакил ўз сўзида.

Учрашув якунида олтинкўлликлар мана шундай етук сиёсатчи, ҳар соҳанинг ташаббускори, юрт бахтига камарбаста номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришларини таъкидладилар.

Зилола Раҳмонова,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати раҳбари

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    410
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+