Когонлик сайловчиларга партия номзодининг сайловолди дастури тарғиб қилинди

11.10.2021, 10:56

Когонлик сайловчиларга партия номзодининг сайловолди дастури тарғиб қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиядан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Бухородаги ишончли вакили Самойдин Хусенов бугун Когон тумани сайловчилари билан учрашди.

Ишончли вакил номзоднинг ўтган даврда қилган амалий ишлари, бундан беш йил олдинги сайловолди дастури бўйича қилинган ишларни ҳам айтиб ўтди. Пластик ва нақд пул ўртасидаги муносабатнинг тартибга солиниши, мажбурий меҳнатга чек қўйилиши, валюта масаласининг қулайлаштирилиши кабиларни алоҳида таъкидлаб ўтди. Ўтган беш йилликда қишлоқлар, айниқса чекка ҳудудларнинг "Обод маҳалла" дастури доирасида ўзгача қиёфа касб этгани, янги, замонавий мактабларнинг барпо этилиши, коррупцияга барҳам берилиш кабилар халқимизга, хусусан, ёшларга қулай имконият яратди.

O‘zLiDePнинг Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси СТМ раҳбари Насимжон Алимов ҳам вилоятимизнинг фаол туманларидан саналган Когон тумани тўғрисида сўзлаб, ўтган беш йилликда туманнинг мутлақо ўзгаргани, янгича  ва замонавий кўриниши кишини завқлантиришини, бунда бевосита номзоднинг ташаббуси алоҳида ўрин эгаллашини айтиб, сайловда муносиб номзоднинг танланиши келажакни ҳам белгилаб беришини билдирди.

Учрашувда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мадина Баратова ҳам юртимиздаги ўзгаришлар, соҳалардаги ислоҳотлар, айниқса, масъул раҳбарларнинг хонадонма-хонадон юриб, халқ орасида бўлиб, уларнинг муаммоларини ўрганаётгани ва ўз ўрнида улар бартараф этилаётганлигини таъкидлаб, сайловда партия номзодига овоз беришга чақирди.

"Нурафшон"  МФЙ фаоли Азим ота Адизов ҳам сўзга чиқиб, номзоднинг вилоятлардаги сафарлари чоғида биринчи бўлиб кексалар билан суҳбатда бўлишлари, фаолиятида нуронийлар дуо ва маслаҳатига таянишлари, кексаларнинг саломатлиги, турмуш тарзидан доимий равишда хабардор бўлишлари унинг инсоний фазилатларидан дарак беришини таъкидлаб, кексаларни эъзозлаган юрт кам бўлмаслигига тўхталиб ўтди.

Учрашув  давомида 4-умумий  ўрта таълим мактабининг Ёшлар етакчиси Гулмира Каримова сўзга чиқиб, номзоднинг эътибор ва ғамхўрлиги сабаб таълим муассасаларида "Ёшлар етакчиси" лавозимининг жорий қилинганлиги ва бу орқали етакчига ёшлар билан ишлашда ҳар томонлама шарт-шароитлар яратилганлигини мамнуният билан айтиб ўтди. Шу билан бир қаторда, спортчи, ёш чемпион Миршод Ғуломов  ҳам ўз сўзида спортни ривожлантиришга берилган имкониятлар сабаб бугун чемпионлар сафи кун сайин кенгаётганлигини фахр билан билдириб, сайловда тенгдошларини фаол иштирок  этишга  ва муносиб номзодга овоз беришга чақирди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    433
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+