Инсон қадрини юксалтириш – олий мақсадимиз!

14.10.2021, 20:13

Инсон қадрини юксалтириш – олий мақсадимиз!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева Тошкент тумани Маданият саройида фаоллар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Усмонова, маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлари, аҳоли ҳамда хайрихоҳ ёшлар вакиллари билан сайловолди ташвиқот тадбирларини амалга оширди.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастурида ватанимизни янада равнақ топтиришга, халқимиз салоҳиятини тўлароқ рўёбга чиқаришга йўналтирилган мақсадлар, вазифалар илгари сурилгани ҳақида маъруза қилди.

Бу вазифалар ниҳоятда кенг қамровли бўлиб, давлатимиз, жамиятимизнинг барча жабҳаларига тааллуқли эканини қайд этди.

Улардан кўзланган пировард мақсад – Ўзбекистонда инсон қадрини янада юксалтириш, халқимиз турмуши фаровонлигини бундан-да ошириш, “давлат – инсонлар учун” деган халқчил ғояни тўла амалга татбиқ қилишдан иборатлигини алоҳида таъкидлади.

Ишончли вакил Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури ва унинг доирасида келгуси беш йиллик учун ишлаб чиқилган Янги Ўзбекистон стратегияси мазмун-моҳиятини кенг ёритиб берди.

Учрашувда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Усмонова сўнгги беш йилда ҳар соҳада жудаям катта ютуқларга эришилгани борасида фикр юритди. Қўлга киритилган ютуқларнинг бари Шавкат Мирзиёев саъй-ҳаракатлари натижаси эканини қайд этди. Ҳаммани эл-юртни Янги Ўзбекистон қуриш йўлида жипслаштира оладиган муносиб номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чорлади. 

 Сайловолди ташвиқотлари доирасида “Инсон қадри учун” шиори остида ўтказилган оммавий тарғибот тадбири Тошкент туман Маданият саройида ташкил этилди.

Тадбирда юртимизда кейинги беш йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси бугун шаҳарларимизда, узоқ қишлоқларимизда, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида бўй кўрсатаётгани алоҳида эътироф этилди.

Оммавий тадбирнинг бадиий қисмида туман Маданият саройи ходимлари томонидан тақдим этилган концерт дастури намойиш этилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    431
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+