Олтинкўллик сайловчилар ислоҳотлардан рози!

16.10.2021, 16:01

Олтинкўллик сайловчилар ислоҳотлардан рози!

Ишончли вакилнинг олтинкўллик сайловчилар билан учрашуви туман Маданият марказида бўлиб ўтди. Унда ишбилармонлик муҳитида ўз ўрнини топган, эндигина фаолият бошлаган, фермерлик ва тадбиркорликка қизиқувчи аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятидаги ишончли вакили Ўктамжон Ахунов ўз сўзини ўтган беш йилдаги ислоҳотлар самараси билан бошлади ва эришилган ютуқларни номзод ташаббуслари билан боғлади. Таржимаи ҳол фаолият уйғунлиги билан тушунтирилди.

Сайловолди дастур янги Ўзбекистонни бунёд этишда дастуриламал бўлиши таъкидланди. Устувор йўналишларда амалга оширилиши белгиланган режалар слайдлар орқали батафсил кўрсатиб ўтилди.

Сайловчилар билан дилдан суҳбатлар учрашувнинг қизғин палласи бўлди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    284
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+