Ишончли вакил хатирчилик маҳалла фаоллари, нуронийлар билан мулоқот қилди

16.10.2021, 16:14

Ишончли вакил хатирчилик маҳалла фаоллари, нуронийлар билан мулоқот қилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш. Мирзиёевнинг ишончли вакили Қ.Санақулов навбатдаги сайловолди учрашувини Хатирчи туманидаги «Галабек» МФЙ ҳудудида жойлашган Педогогика касб-ҳунар мактабида ўтказди.

Маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирокида ўтган учрашув давомида ишончли вакил йиғилганларни Президентликка номзоднинг ҳаёти ва фаолияти билан таништирди.

Шунингдек, номзоднинг беш йиллик ислоҳотлари самараси бугунги фаровон ҳаётимизга  нечоғли фойда келтирганлигини санаб ўтди.

Сўнгра Янги Ўзбекистонда рўй бераётган оламшумул натижалар Хатирчи тумани мисолида ҳам таҳлил этиб, ҳудудда улкан ўзгаришларга тамал тоши қўйилганлиги айтиб ўтилди.

Айниқса, "Хўжақурғон”, "Боғишамол”, "Зарафшон”, "Лангар”, "Найман”, "Галабек” ва "Тамабахрин” қишлоқларининг намунали қишлоқ бўлиши учун "Обод қишлоқ” дастури доирасида 295,325 миллиард сўм маблағ сарфланиб, мутлақо янги, кўркам маҳаллалар бунёд бўлгани эътироф этилди.

Бундан ташқари, ишончли вакил Ш.Мирзиёевнинг келгуси беш йиллик учун сайловолди дастурида ҳам Хатирчига алоҳида эътибор қаратганлигини айтиб, туманда таълим тизими, саноат ва ижтимоий ривожланиш учун ажратилаётган маблағлар ва режалаштирилаётган улкан ишлар ҳақида маълумот берди.

Учрашув ниҳоясида йиғилганлар томонидан Хатирчи туманининг янада фаровон ҳаёти учун таклифлар ва Президентликка номзод Ш.Мирзиёев шахсига илиқ фикрлар билдирилди.

Учрашув хатирчилик нуронийлар ва ишончли вакил ўртасида бўлиб ўтган самимий суҳбатларга уланди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    444
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+