O‘zLiDeP сайёр қабулида жиззахликларнинг 9 шикояти ижобий ечим топадиган бўлди

20.02.2018, 11:24

O‘zLiDeP сайёр қабулида жиззахликларнинг 9 шикояти ижобий ечим топадиган бўлди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзоларининг халқ билан бевосита мулоқотлари давом этмоқда.  Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Ғаллаорол туманидаги “Самарқанд” ҳамда  “Бахт”  фуқаролари  йиғинида бўлиб ўтди. Сайёр қабулда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари иштирок этди.

Шунингдек, ўтказилган сайёр қабулда ижтимоий муҳофаза соҳасига оид масалалар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда банк кредити соҳалари бўйича мурожаатлар қабул қилинди. Хусусан, ижтимоий муҳофаза соҳасига оид 8 та, фермер хўжалиги фаолияти бўйича 1 та муаммо ва таклифлар тегишли мутахассислар томонидан муҳокама этилди.

Масалан, “Бахт” МФЙда яшовчи Қандолат Шодиева фойдаланилмай турган 90 гектар ер майдонини қайта тендерга қўйиш  юзасидан мурожаат этди. Сайёр қабулда мазкур масала юзасидан қилинган мурожаат назоратга олиниб, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Одил Мамиров Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Ғаллаорол туман кенгаши раиси Фурқат Бегматовга тегишли тартибда депутатлик сўровлари юборилди.

Сайёр қабулда фуқаролардан соғлиқни сақлаш масалалари юзасидан  ҳам қатор мурожаатлар бўлди. Масалан “Ғаллакор” қишлоғида яшовчи Саломат Жўлбекова ногирон ўғли Жаҳонгир Жўлбековни ногиронлар уйига жойлаштиришда қийинчиликларга учраётгани юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Ушбу масала Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Эркин Хўжақулов томонидан ўрганиб чиқилиб, туман мутасадди раҳбарларига тегишли тартибда депутатлик сўрови юбориб масалани ижобий ҳал этишини таъкидлаб ўтди.

Бундай сайёр қабуллар вилоятнинг барча туманларида ташкил этилмоқда.

А.ЯКУБОВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг

жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1471
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+