Янгиланаётган Ўзбекистон - нурафшон эртамиз учун овоз берамиз

22.10.2021, 16:29

Янгиланаётган Ўзбекистон - нурафшон эртамиз учун овоз берамиз

24 октябрь куни мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа -  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Ушбу муҳим сиёсий тадбирни юқори савияда ташкил этиш учун халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ва маҳаллий кенгашлар томонидан ташкилий-партиявий ва ғоявий – сиёсий ишлар амалга оширилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки,  Президентлик сайлови партиямиз ҳаётидаги ниҳоятда катта синов ҳисобланади.  Шу боисдан ушбу сиёсий жараёнга энг юксак даражада тайёргарлик кўриш, уни миллий сайлов қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилган демократик принципларга тўлиқ мувофиқ ҳолда очиқ-ошкора ва адолатли ўтказиш борасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилаяпти. Бунинг учун эса мамлакатимизда барча зарур шарт-шароит яратилган. Сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ва юксак даражада ўтказиш учун барча кучларимизни сафарбар этишга ҳаракат қилмоқдамиз. Демократия талаблари ва мустақил тараққиётимиз шартларига мос, фуқаролар, сиёсий партияларнинг сайлов жараёнларида эркин ва фаол иштирок этишини таъминлайдиган, сайлов ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқаришнинг ишончли кафолати бўлган замонавий сайлов тизимининг яратилиши кейинги беш йил давомида Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг муҳим устувор йўналишларидан бирига айланганлигини алоҳида таъкидлашни истардим. Бўлажак сайлов ҳар бир сиёсий партияни яна бир бор синовдан ўтказади. Партиямиздан кўрсатилган Президентликка номзоднинг сайловолди дастури орқали электоратимиз манфаатларини ишончли ифодалай оламиз. Партия фаоллари қаторида депутатлар ҳам зиммасидаги масъулиятни теран англаган ҳолда муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик ишларини юқори даражада ташкил эта олишди. 

Воҳамиздаги ҳар бир туман ва шаҳар, корхона, ташкилот ҳамда  муассасаларда, шунингдек, маҳалла ва қишлоқларда Президентнинг вилоятдаги ишончли вакили Т. Поёнов билан бўлган учрашувларда биз депутатлар ҳам фаол иштирок этиб, номзодимизнинг сайловолди дастурини тарғиб қилдик. Олдимизда турган барча вазифалар мазмунан ва моҳиятан барчамиз учун ниҳоятда долзарб ва устувор эканлигини теран англамоқдамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муваффақиятли иштирок этиш ва кўзланган натижаларга эришиш учун  маслакдошларимизда етарли куч, тажриба ва салоҳият бор. Ватанга даҳлдорлик ҳисси, амалга оширилаётган ислоҳотлар, олиб борилаётган ижобий ишларга бефарқ эмаслигимиз демократиянинг кўзгуси ҳисобланмиш сайлов жараёнларида яққол кўзга ташланади. Уни пухта ҳозирлик кўрган ҳолда юксак уюшқоқлик билан ўтказиш учун бор билим ва тажрибамизни ишга соламиз.  Зеро, ўтган беш йил давомида амалга оширилган оламшумул ўзгаришлар, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган янгиланишлар ислоҳотлар бардавомлиги юрт истиқболи ва халқ фаровонлиги йўлида долзарб  аҳамият касб этишини исботлаб берди.

Бугун партиямиз инсон ва унинг фаровон ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, эҳтиёж ва манфаатлари, учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдек эзгу мақсадлар йўлида фаолият олиб бормоқда. Дастлаб тадбиркор, фермер ва ишбилармонларнинг манфаатлари ва ҳақ-ҳуқуқлари ифодачиси бўлиб сиёсий майдонга чиққан бўлса, кейинги беш йилда жамиятимизнинг барча фаол қатламларини қўллаб-қувватловчи, ислоҳотлар натижадорлиги учун барча масъулиятни ўз зиммасига олган сиёсий куч сифатида шаклланди. Беш йил жуда оз фурсат. Аммо шу даврда  фаровон ҳаёт барпо этиш йўлида амалга оширилган улуғвор ўзгаришлар халқимиз қалбида нурли истиқболимизга бўлган ишонч пайдо қилди. Одамларнинг ҳаёт даражаси кун сайин ортиб, амалга оширилаётган ислоҳотлар бераётган самаралар уларни она Ватан равнақи, янгиланаётган жамиятимиз учун сидқидилдан меҳнат қилишга даъват этмоқда. Буни воҳамизнинг шаҳру қишлоқларида юксак кўтаринкилик ва ҳамжиҳатлик билан  ўтказилаётган сайловолди тарғибот тадбирлари давомида бунга имон келтирдик. Унда иштирок этган тадбиркор ва ишбилармонлар, зиёли ҳамда ёшлар бугунги янгиланишлар, бахтли келажагимиз йўлидаги эзгу ишлардан мамнун эканликларини, Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун ҳамжиҳат бўлган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев учун овоз беришларини таъкидламоқдалар.   

Исмигул ХУШМУРОДОВА,

Халқ депутатлари Қашқадарё

вилоят кенгаши депутати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    300
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+