Қашқадарёда партия олдидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

16.11.2021, 15:30

Қашқадарёда партия олдидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

Қарши шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳи  анжуманлар саройида O'zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.

Партиянинг Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси, “Шўртан газ-кимё мажмуаси” раҳбари Шуҳрат Аслонов тадбирни очар экан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқининг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди. Янги Ўзбекистон ратаққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлашда партия вакиллари ва депутатларининг ҳам фаоллиги кўзга ташланиши айтиб ўтилди.

Тадбирда партия ташкил этилганининг 18 йиллигига ҳам урғу берилди. Бу сиёсий кучнинг сиёсат майдонига кириб келишида фаоллик кўрсатган кишилар номини фахр билан тилга олди. Шунингдек, партия босиб ўтган шонли йўл ҳақида ва унинг жамиятдаги ўрни ва роли юксалиб бораётгани хусусида сўз юритди.

Байрам тадбирида шу сиёсий куч ташкил этилганидан буён партия содиқ хизмат қилиб келаётган Маҳмуд Сайдалиев, Умид Қобилов, Мустафхон Султонов, Сайфулла Икровов, Шуҳрат Турсунов ва бошқалар сўзга чиқиб, ўтган 18 йил хотиралари хусусида гапириб беришди. Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлари – Момосулув Бердиқулова ва Алишер Бойқораевнинг партия ҳаёти билан боғлиқ  мазмунли фикрлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Анжуман сўнгида партиянинг вилоят Кенгаши томонидан бир қатор фаолларга ташаккурнома ва совға-саломлар топширилди.

  O’zLiDeP  Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    752
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+