Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда партия ҳудудий кенгашлари фаол иштирок этади

19.11.2021, 15:44

Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда партия ҳудудий кенгашлари фаол иштирок этади

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий партия ташкилоти   томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари  қўшма  мажлисидаги  нутқидан келиб чиқиб, партия олдида турган устувор вазифалар ва келгуси режалар бўйича тадбир ташкил қилинди.

Тадбирни O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий партия ташкилоти раиси  Сағиндиқ Турманов очди ва бошқариб борди. У ўз сўзида  бир ғоя ва мақсад атрофида жипслашиб келаётган O'zLiDeP партияси   сиёсий куч  сифатида  фаолиятига,  айниқса ўтган беш йил мобайнида  Ҳаракатлар стратегияси доирасида  белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида қилинган ишларни ҳаётий мисоллар билан қайд этар экан, унинг давоми сифатида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосида олдимизда турган устувор вазифаларга аҳамият қаратиш кераклиги қайд қилинди.  

Тадбирда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда барча партия фаолларидан яна фаоллик талаб қилиши айтиб ўтилди. Бундан ташқари партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилишда кўрсатган фаоллиги ҳамда партия мавқеини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган халқ вакиллари бўлган депутатлар, электоратимиз бўлган тадбиркорлар ва партия фаолларига O'zLiDePнинг ташаккурномалари топширилди.   

O’zLiDeP Қорақалпоғистон  Республикаси  

Кенгаши  матбуот хизмати

  • Кўрилди
    470
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+