O’zLiDeP депутатлари Марҳамат туманидаги электр таъминоти корхонаси фаолиятини таҳлил қилишди

22.11.2021, 16:56

O’zLiDeP депутатлари Марҳамат туманидаги электр таъминоти корхонаси фаолиятини таҳлил қилишди

O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида туман электр таъминоти корхонаси мутасаддисининг ҳисоботи тингланди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида туманда айни кунга қадар қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.  Хусусан, “Тулга” маҳалласининг “Беҳизор”, “Шарқона”, “Ипак йўли” кўчаларининг ҳар бирига 100 кВАли янги трансформаторлар ўрнатилди. Худди шундай тадбирлар “Оқбош”, “Бирлик”, “Ўқчи”, “Гар-гар”, “Узумзор” каби маҳаллаларнинг электр таъминотида муаммоси бўлган ўнлаб кўчаларида ҳам олиб борилди. Албатта, мазкур масалаларнинг бартараф этилишида депутатлик сўровлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

- Масалан, “Бобохуросон” маҳалласидаги ўрганишларимизда “Чунбоғиш” кўчасида электр таъминоти муаммоси ярқ этиб юзага чиқди, - дейди партия депутатлик гуруҳи раҳбари Бахтиёржон Абдуллажонов. -  Саъй-ҳаракатлар натижасида 11 дона бетон таянчлар қурилди, 750 метр узунликда тармоқ тортиш ишлари амалга оширилди. Бу биргина мисол. Сайловчиларнинг бу каби муаммоларини ҳал этишда туман электр таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда олиб бораётган фаолиятимиз натижасида сайловчилар мамнунлигига гувоҳ бўляпмиз.

Халқ ноиблари саволларига батафсил олинган жавоблар билан мутасаддининг ҳисоботидан қониқиш ҳосил қилдилар.

Муҳаррамхон ГУЛМАТОВА,

O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    282
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+