Наманганда мева-сабзавотчилик янада ривожланади

23.11.2021, 19:11

Наманганда мева-сабзавотчилик янада ривожланади

Президентимизнинг шу йил 11 январда “Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Қарорда вилоятда жами 8220 гектар, яъни Косонсой туманида 3000 гектар, Чортоқ туманида 2100 гектар, Янгиқўрғон туманида 3120 гектар   ғалла майдонлари қисқартирилиб, бўшаган майдонларга интенсив боғ, токзор, картошка, дуккакли ва мойли экинларни жойлаштириш кўзда тутилган.

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов мазкур қарор асосида вилоятда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Янгиқўрғон туманида бўлди. Партия етакчиси Ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроқ-иқлим шароити, ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги, сув билан таъминланганлик даражаси ҳамда қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экиш бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

Шунингдек, у ўз таркибига 127 та фермер хўжалигини бирлаштирган “Янгиқўрғон агро инвест” МЧЖ мева-сабзавотчилик кластери,176 та фермер хўжалиги асосида иш олиб бораётган "Valley fruits" кооператив фаолияти, уларнинг қайта ишлаш қувватлари  билан яқиндан танишди.

Бир вақтлар Янгиқўрғон туманида ишлаб чиқарилган “Тip-Top” шарбатлари нафақат Наманган вилояти, балки бутун Ўзбекистон ва хорижда ҳам ном қозонган эди.

Энг асосийси, орадан маълум вақт ўтиб, “Тip-Top” шарбатларини қадоқлаш яна Янгиқўрғонда, “Янгиқўрғон агро инвест”нинг Исковот қишлоғи Бунёдкор маҳалласидаги корхонасида амалга оширилмоқда. Бу билан “Тip-Top” брендининг аввалги шуҳратини тиклаш сари дадил қадам ташланмоқда.

Актам Хаитов ушбу бренд остида маҳсулотлар ишлаб чиқараётган  “Янгиқўрғон агро инвест” корхонаси томонидан барпо этилган музлатгич омборлари фаолияти билан ҳам танишди. 22 миллиард сўмлик лойиҳа  асосида барпо этилаётган мазкур иншоотда шарбатлар ва концентратлар ишлаб чиқариш учун зарур мева-сабзавотлар белгиланган меъёрлар асосида сақланади.

Корхона ишчи-хизматчилари билан мулоқотда партия раҳбари Президентимизнинг “Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида келгуси беш йиллликка мўлжалланган 7 та йўналишдаги вазифалар ҳақида ҳам қисқача сўзлаб берди.

O’zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    677
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+