25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни муносабати билан тадбир ташкил қилинди

24.11.2021, 15:12

25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни муносабати билан тадбир ташкил қилинди

O'zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши ташаббуси билан Гулистон тиббиёт коллежида “25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни” олдидан давра суҳбати ўтказилди.

Аёлларни эъзозлаш ва ҳурмат қилиш бизнинг миллатимизда алоҳида эътироф этиладиган жиҳат. Унга нисбатан зўравонликни ҳеч ким оқламаслиги тайин. Аммо ҳаёт қийинчиликларига, зўравонлик ва тазйиққа учраганлар ҳам буни ошкор айтишга ийманган бўлиши-миллатимизга хос фазилат бўлган. Бироқ инсон манфаати ҳамма нарсадан устун, унинг ҳаёти азиз экан бу каби иллатларга чек қўйиш замон талабига айланди.

Давра суҳбатида партия вилоят Кенгаши, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси вакиллари иштирок этишди. Давра суҳбатида аёллар, хусусан қизларга яратилаётган шароитлар, берилаётган имтиёзлар ҳақида, вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар хусусида айтиб ўтилди.

Гулистон тиббиёт коллежида даволаш иши, ҳамширалик иши, фармация ва  ижтимоий ишлар йўналишида жами 848 нафар ўқувчилар таҳсил  олади.  Уларнинг  741 нафарини  қизлар ташкил этади. Оилалилар  сони 200 нафарни ташкил қилади.

Бевосита бугунги давра суҳбати иштирокчиларнинг ҳаммасига ҳам қизиқарли ва таъсирли бўлди. Чунки, суҳбат давомида аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва ундан фойдаланиш, камситилишларнинг олдини олиш, соғлом оила ва қизларнинг бурч-масъулиятлари ҳақида ҳаётий мисоллар асосида гапирилди.

Ўзаро мулоқот ва мунозаралар сўнггида  айтилган гаплар, бевосита тиббиёт коллежи талабаларнинг ҳам қалб даъватига айланди: “Бизлар ер юзида тинчлик учун интиламиз. Тинчлик эса оиладан бошланади. Бизлар оиладаги зўравонликка қаршимиз, биз дунёдаги зўравонликка, одам савдосига, терроризмга ва урушга қаршимиз!”

Гулистон тиббиёт коллежи директори ўринбосари Замира Абдураҳмонова ЎзЛиДеП вилоят Кенгашига мазмунли давра суҳбати учун жамоа номидан миннатдорчилик билдирди.

O'zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    547
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+