O'zLiDePнинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил қилинди

25.11.2021, 16:36

O'zLiDePнинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил қилинди

Ёшлар-келажак ворислари. Шу ўринда уларнинг ҳам келажакдан умидлари катта. Айни талабалик даврида бу умид-ниятлар кундан кунга янгиланиб, жўшқин тус олиб боради.

Гулистон Давлат университетида O'zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши томонидан «Янги авлод кадрлари» лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.

Одатда тадбирнинг натижасини аудиториядаги муҳит белгилаб беради. Тингловчилар ёки иштирокчиларга бу мавзу қизиқми ёки... Дастлаб сўз олган O'zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Хусан Жабборовнинг жўшқин нутқидан сўнг, бу саволга ўрин қолмади. Кўзлари ёниб, янгиликка муштоқлиги сезилиб турган талабаларга ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши томонидан «Янги авлод кадрлари» лойиҳаси асосида олиб борилаётган тарғиботларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Талабаларнинг сиёсий билимларини синаш мақсадида бу йилги Президентлик сайлови, унда иштирок этган  партиялар ҳақидаги саволларга аниқ ва лўнда жавоб олинди.

Бугунги таҳсил олаётган талабанинг ҳаётда ўрнини топишида жуда муҳим. Бу борада университетда яратилган шароит, талабаларнинг иқтидорларини юзага чиқариш ва рағбатлантириш борасида ўтказилаётган кўрик-танловлар уларни кўпроқ изланиш, ўрганишга раҳбат беради, албатта.

Партия сафига кириш истагида бўлган ёшларга партиянинг мақсад ва вазифалари тушунтирилди. Албатта, зиёли инсон сиёсий ҳаёт негизини англаб етиши учун ҳам бу майдоннинг  муҳитини билиши ва иштирок этиши керак. Шу ўринда O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан кўрсатилган номзодлар Гулистон давлат университетининг ректори Муҳсин Ходжиев Сирдарё вилоят Кенгаши депутати, З. Зикрияев Гулистон шаҳар Кенгаши депутати этиб сайланишди. Иккала номзод партиянинг мақсад ва вазифаларини иш фаолиятларида ҳам акс эттиришиб, партиядошларга ўрнак бўлишаяпти.

Тадбир қизиқарли савол-жавоблар асосида ўтди. Шу куни Гулистон Давлат Университети ректори Муҳсин Ходжиевга Президентлик сайловида фаол иштироки учун партиянинг «Ташкурномаси» ҳам топширилди.

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    218
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+