Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари: муаммо ва ечимлар

25.11.2021, 17:51

Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари: муаммо ва ечимлар

Маълумки, O’zLiDeP  мамлакатимизда халқимиз учун муқаддас  бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаш, оилаларда тинч, дўстона ва қулай муҳитни шакллантириш бўйича мақсадли ижтимоий дастурларни амалга ошириш, мустаҳкам, соғлом оилани шакллантиришда маҳалла, хотин-қизлар ташкилотлари ролини кучайтириш бўйича кенг кўламли чораларни қўллаб-қувватлайди. Партия дастурида ғоят ўринли таъкидланганидек, оила қанчалик мустаҳкам бўлса – жамият шунчалик кучли ва давлат шунчалик қудратли бўлади!

Шу мақсадда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Аёллар қаноти” томонидан партия Тошкент вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ҳамкорлигида 25 ноябрь – “Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни” муносабати билан “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари: муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Оҳангарон туман Давлат хизматлари агентлиги мажлислар залида ўтган тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлудахон Ходжаева, Республика реабилитация ва адаптация маркази директори Муқаддам Расулова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, O`zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Диёра Болтаева, Оҳангарон туман Ички ишлар Бош бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, хотин-қизлар масалалари буйича инспектори майор Гулзира Кучкарова, туманда исттиқомат қилувчи аёллар вакиллари иштирок этишди.  

Тадбирда “Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш, Республика маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар, муаммолар ва истиқболдаги режалар”, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросига оид қизиқарли ва фойдали мавзуларда маърузалар тингланди.

Шунингдек, зўравонлик, ундан ҳимояланиш, турлари, оилада ва ижтимоий ҳаётда юзага келадиган муаммолар ҳамда уларнинг ҳуқуқий оқибатлари борасида атрофлича тушунтиришлар берилди. Зўравонликка учраган аёлларга ИИБ профилактика хизмати томонидан “Ҳимоя ордери” берилиши, амал қилиш муддати ва унинг тартибини бузганда келиб чиқадиган маъмурий жавобгарлик масалалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Ўзаро савол-жавоб ва бахс-мунозараларга бой тарзда ўтган давра суҳбатида қатнашганлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга аниқ ва етарли жавоблар олишди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O`zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    690
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+