Конституция – бахтимиз қомуси

07.12.2021, 15:15

Конституция – бахтимиз қомуси

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан “Конституция – бахтимиз қомуси” шиори остида Наманган шаҳридаги 1-сонли ДИМИ, 4-сонли ИДУМ ва 15-сонли умумий таълим мактабларида маънвий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирларда Бош Қомусимизни қабул қилиниши тарихи, мазмун-моҳияти ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан саҳна кўринишлари тарзида ҳамда синфлар томонидан тайёрланган деворий газеталарда кенг ёритиб берилди. Истеъдодли ёшлар томонидан куй-қўшиқлар ва рақслар ижро этилди.

Танлов якунида фаол иштирок этган ўқувчилар депутатларнинг махсус совғалари билан тақдирланишди.

 

  • Кўрилди
    361
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+