Депутатлар маҳаллалардаги муаммоларни ижобий ҳал қилди

13.12.2021, 11:53

Депутатлар маҳаллалардаги муаммоларни ижобий ҳал қилди

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан аҳоли фаровонлигини яхшилаш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Депутатлар томонидан биргина ноябрь ойининг ўзида Чинор ва Соҳибкор маҳаллаларидаги бир қатор муаммоларга ижобий ечими топилди.

Халқ вакилларининг йўл қурилиши ва электр таъминоти корхоналарига юборилган депутатлик сўрови ижроси таъминланиб, Чинор ва Соҳибкор маҳаллалари ҳудудидаги 3 километр ички кўчалар асфальтланди, 630 кв.кучланишга эга янги трансформатор ва темир бетон таянчлари ўрнатилди.

Бу каби бунёдкорлик ва таъмирлаш ишлари аҳоли яшаш шароитларини янада яхшилаш ва юрт фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

  • Кўрилди
    551
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+