Партия ҳудудий кенгашлар қошида Фахрийлар кенгаши тузиляпти
17.12.2021, 15:41
Бугун Конимех туманида партия фахрийларининг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, партия кенгаши томонидан ўтказилаётган оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий тадбирларнинг амалга оширилишига кўмаклашиш мақсадида 9 нафар фаол аъзолардан иборат Фахрийлар кенгаши тузилди.
Дастлаб партиянинг туман кенгаши раиси К.Нармуратова томонидан Фахрийлар кенгашининг Низоми ўқиб эшиттирилди. Кексалар учун уларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда турли ижтимоий маданий тадбирлар, телемарафонлар, махсус спорт мусобақалари, кекса ёзувчилар, санъат вакиллари ва ижодий зиёлиларнинг бошқа вакилларини таклиф этган ҳолда ижодий кечалар ташкил этишга кўмаклашиш, кексалар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган кексаларни қийнаётган муаммоларни астойдил ўрганиб, уларни бартараф этишга қаратилган таклифларни шакллантириш ва бошқа партия сафида бўлган фахрийларнинг ташаббусларини қўллаб қувватлашни кўзда тутувчи ушбу Кенгаш раислигига партиянинг фаол аъзоси Р. Бектаева номзоди кўрсатилди ва бир овоздан маъқулланди.
Шунингдек, Фахрийлар кенгаши раиси Р.Бектаевага кенгаш аъзолари орасидан 2 нафар ёрдамчи белгиланди.
-Конимехда партиянинг тарғибот-ташвиқот ишларида нуроний аёлларимиз жуда фаол иштирок этишади. Шунинг учун ҳам бугун ЎзЛиДеП Конимех туман Фахрийлар Кенгаши таркибини тузиб олиш бизга қийинчилик туғдирмади. Кенгашимиз партия томонидан амалга оширилаётган барча тадбирларда фаол иштирок этиш, партия фаолиятини кучайтириш ва янада такомиллаштириш, шунингшдек, унинг нуфузи, обрў-эътиборини янада мустаҳкамлаш ва таъсирини оширишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқишда ғайрат кўрсатади, - дейди O'zLiDeP Конимех туман Кенгаши ижрочи котиби З.Айдарова.
O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон-Корея муносабатларида юқори технологик ва инновацион шерикликнинг янги даври бошланмоқда
15.06.2024, 11:52
-
Чинознинг ишбилармон аёллари аниқланди
15.06.2024, 11:37
-
Ёшлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар
15.06.2024, 11:34
-
Сирдарёлик ёшлар иштирокида “Тадбиркорликка илк қадам” лойиҳаси доирасида амалий семинар ўтказилди
15.06.2024, 11:28
-
АҚШнинг Арзизона университети талабалари сонли технологиялари борасидаги билимлари билан бўлишди
15.06.2024, 11:24
Фикрингизни қолдиринг