O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли Марказий Осиё минтақасида ягона бўлган корхона очмоқчи

21.12.2021, 16:04

O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли Марказий Осиё минтақасида ягона бўлган корхона очмоқчи

Жиззах шаҳридаги “Самандар ширинликлари” оилавий корхонасида “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” дастурига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Партия “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзоси, ёш тадбиркор Самандар Исламов раҳбарлик қилаётган мазкур корхонада айни пайтда 50 хил турдаги қандолат маҳсулотлари тайёрланмоқда. Корхона маҳсулотларини республикамизнинг барча ҳудудларида учратиш мумкин. Энг муҳими эса, корхона ишга тушгач 40 нафардан ошиқ хотин-қизлар доимий иш ўринларига эга бўлдилар. Ёш тадбиркор 2 та янги лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Уларнинг бири – қандолат фабрикасини қуриш ишлари аллақачон бошлаб юборилган бўлса, иккинчиси – Қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи технологияларни ишлаб чиқишни йўлга қўйиш бўйича ҳам истиқболли лойиҳа тайёрланган.

- Агар иккинчи лойиҳамиз ишга тушса, - дейди ёш тадбиркор. – Бу Марказий Осиё минтақасидаги мазкур йўналишдаги ягона корхона бўлади. Нафақат янги иш ўринлари яратиш, балки қандолат маҳсулотлари ва уни тайёрловчи технологияларни экспорт қилиш имкони яратилади.

Тадбир давомида, соҳада кластер тизимини ривожлантиришнинг истиқболлари, Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегиясига ўтиш давомида белгиланган вазифалар, уларда ёшлар фаоллиги ҳақида сўз юритилди.

Холбек Асатов,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    275
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+