O‘zLiDeP депутати, тадбиркор 100 нафар ёшларни ишли қилди

22.12.2021, 14:44

O‘zLiDeP депутати, тадбиркор 100 нафар ёшларни ишли қилди

O‘zLiDeP депутати, тадбиркор Жобир Дўстмуродов Қашқадарё вилояти Косон туманида замонавий савдо маркази фаолиятини йўлга қўйди. “Ишонч” савдо тармоғининг ишга тушиши орқали 100 нафар косонлик ёшларнинг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган. Улар орасида партия вилоят ва туман кенгашига иш сўраб мурожаат қилган ёшлар ҳам бор.

- Ушбу савдо маркази қурилиши учун 2 млрд 600 млн сўм маблағ сарфланди. Бир қисми банк кредити ҳисобига, бир қисми ўз маблағларимиз асосида барпо этилди. Ҳозирнинг ўзида 60 нафар ёшлар ишга қабул қилинди. Фаолиятимиз тўлиқ йўлга қўйилса яна 40 нафар ёшлар ишли бўлади, - дейди партия фаоли, тадбиркор Жобир Дўстмуродов.

Мазкур савдо марказининг очилиш маросимида партия вакиллари, депутатлар ва аҳоли вакиллари иштирок этиб,  фаолият билан танишилди.

  • Кўрилди
    275
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+