O'zLiDeP фаоли Палзада Салиева “Йил аёли” кўрик-танловининг гран-при ғолибаси бўлди ва Президент совғаси топширилди

27.12.2021, 12:23

O'zLiDeP фаоли Палзада Салиева “Йил аёли” кўрик-танловининг гран-при ғолибаси бўлди ва Президент совғаси топширилди

Мамлакатимизда сўнгги йилларда тадбиркорлик ва фермерлик билан шуғулланиб келаётган ишбилармон аёллар сони йилдан-йилга кўпайиб бормақда. Айниқса шижоатли,  ташаббускор,  қобилиятли,  изланувчанг фаол аёлларни кашф этишда ўтказилиб келинаётган танловларнинг ўрни катта. Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани "Орзу" фермер хўжалиги раиси, O'zLiDeP фаоли Палзада Салиева ҳам партиянин "Аёллар қаноти" томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган "Ишбилармон аёл - 2021" кўрик-танловининг Республика босқичида 2-ўринни эгаллаган эди. Фермер опамиз партиянинг ғовий мақсад ва вазифаларини тарғибот этишда, партиявий лойиҳа  ва танловларда, жамоатчилик ишларда ҳам фаол ва ташаббускор.

Куни кеча фермер опамиз "Йил аёли" миллий кўрик-танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичида иштирок этиб, “Йил аёли” кўрик-танловининг гран-при ғолибаси бўлди ва Президент совғаси автомобил тантанали топширилди. 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    641
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+