Депутат маҳалладаги муаммоларни ҳал қилди

06.01.2022, 10:44

Депутат маҳалладаги муаммоларни ҳал қилди

Халқ  депутатлари Беруний туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Рахима Юлдашева  ўзи сайланган ҳудуд сайловчиларининг ишончини оқлашда ташаббус кўрсатиб келмоқда. Жумладан, Беруний тумани "Шаббоз" МФЙда “Тўрткул шох” кўчаси билан “Кат”  кўчаси оралиғидаги  йўлларнинг таъмир талаблиги бўйича маҳалла аҳолисидан мурожаатлар келиб тушган эди. Бу бўйича халқ вакили депутатлик ваколати доирасида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровнома юборди. Натижада туман прокурори Р.Халмуратов, 4-сектор раҳбари А.Кенжаевларнинг саъй-ҳаракатлари билан  мазкур кўчаларнинг йўлларига шағал ётқизиб берилди.

“Тўрткўл шох” кўчасидан "Истиқлол" маҳалласида  жойлашган  63-сонли мактабга ўқувчилар ўтадиган катта йўлга пиёдалар ўтиш йўлакчасида  йўл белгилари қўйиб берилди. Депутатнинг ёрдами билан ҳал қилинган ушбу муаммолар учун аҳоли вакиллари ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтишди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати    

  • Кўрилди
    712
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+