Тараққиёт стратегиясига партия фаоллари ўз таклифларини билдиришмоқда

08.01.2022, 12:00

Тараққиёт стратегиясига партия фаоллари ўз таклифларини билдиришмоқда

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши жамоатчилик билан алоқалар ва мафкуравий тарғибот бўлими томонидан Кегейли туманида Президентимизнинг "Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги Фармони лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда Тараққиёт стратегиясида 7 та устувор йўналишлар илгари сурилаётганлиги қайд этилди. Фармон лойиҳасида хусусий секторни қўллаб-қувватлаш мақсадида иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий сектор учун кенг йўл очиш мақсадида эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш ва давлат иштирокидаги компанияларни хусусийлаштириш ҳисобига 25 дан ортиқ фаолият тури бўйича монополиялар тугатилиши, бунда 2022  йилда – 14 та, шу жумладан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газ етказиб бериш, сертификатлаштириш хизматлари, 2023-2025 йилларда – 11 та, шу жумладан нефть маҳсулотларини сақлаш, темир йўлларида ташишда қўшимча хизматларни кўрсатиш, аэровокзал ва вокзал олди комплексларини юритиш хизматлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва утилизация қилиш ҳамда қайта ишлаш хизмати, темир йўлда экспедиторлик хизматларида монополия тугатилиши белгиланганлиги таъкидлаб ўтилди.

O’zLiDePнинг асосий мақсади ҳам хусусий сектор ва тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат. Тадбирда партия фаоллари мазкур Фармон лойиҳаси бўйича ўзларининг таклиф ва фикрларини билдириб ўтди. Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган барча мақсад ва вазифалар, кўзда тутилган чора-тадбирлар мамлакатимиз равнақига ва инсон қадрини улуғлашга хизмат қилади. Мазкур Фармон лойиҳаси оид туркум тадбирлар O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, туман ва шаҳар Кенгашларида, депутатлик гуруҳларида, қуйи бўғинларда, фаолларимиз ва кенг жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилиниб, таклиф ва фикрлари тингланмоқда.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    376
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+