Ватан ҳимояси йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир

14.01.2022, 10:00

Ватан ҳимояси йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир

Бугун мамлакатимизда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни”ни миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган. Бу бежиз эмас, албатта. Ватан ҳимоячилари куни байрамининг ҳар йили умумхалқ байрами тарзида кенг нишонланиши замирида халқимизнинг ўз ҳимоячиларига бўлган юксак ишончи турибди. Халқ фаровонлиги тинчлик ва осойишталик билан чамбарчас боғлиқ.

Шу маънода O‘zLiDeP  Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан  халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутатлари, O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳи аъзолари, партия қошидаги “Фахрийлар кенгаши” томонидан “Ватан ҳимояси йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир” мавзусида байрам тадбири ташкиллаштирилди.

Байрам тадбирини партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова очиб берди ва у ўз сўзида миллий армиямизнинг ташкил топиш тарихи, ўтган йиллар давомида ҳукуматимиз томонидан Қуролли Кучларга қаратилаётган эътибор, қисқа муддат ичида профессионал армиямиз шаклланганлиги, ҳарбийларга яратилаётган шарт-шароитлар, шунингдек инсон қадрини улуғлаш бош мақсадимиз эканлигини  алоҳида таъкидлади.

Бир пиёла чой устида ташкил этилган мазкур тадбирда  фахрийларимиз, депутатлар, фаол ёшлар, партия вилоят кенгаши аппарат ходимлари байрам муносабати билан улуғландилар.

  • Кўрилди
    552
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+