Ватан ҳимояси муқаддас бурч

14.01.2022, 10:15

Ватан ҳимояси муқаддас бурч

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил қилинганига 30 йил тўлиши ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Ватан ҳимояси муқаддас бурч” шиори остида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида маънавий тадбир ташкил қилинди.

Таъкидлаш керакки, миллий армиямизнинг куч-қудрати азму шижоатли ва ҳар ишда етук салоҳиятли ҳарбий хизматчиларимизнинг, бағрикенг ва олижаноб халқимизнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлигидадир.

Бу ҳақиқатни  бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам чуқур ҳис этмоқдамиз.  Ватанимизнинг хавфсизлиги, юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги Қуролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда таъминланмоқда.

 Миллий армиямизда хизмат қилиш Ўзбекистон  фуқаролари учун  нафақат   конституциявий бурч, айни пайтда  том маънодаги шон-шараф  ишига айланганлиги ҳам айни ҳақиқат.

Учрашувда сўзга чиққанлар Ватанни ҳимоя қилиш барча учун муқаддас бурч эканлиги, бу бурчни адо этишда юртимизнинг  ҳимоячилари бўлган миллий  армиямиз ва барча  ҳуқуқни  муҳофаза қилувчи органлари томонидан халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашда олиб бораётган хизматини муносиб баҳолаш ҳамда уларга зарур-шароит яратиш масалалари ҳам давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканлиги  қайд қилинди.    

Учрашув  давомида  байрам муносабати билан бир қатор афғон уруши қатнашчиларига партия томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    338
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+